Президент бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди

23.07.2018, 18:56

Президент бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши қурилиши билан танишди. 

Узунлиги 7,1 километр бўлган мазкур йўналиш Сергели тумани аҳоли пунктлари оралаб ўтиб, Чилонзор туманидаги Олмазор бекатига боғланади. Темир йўл эстакада усулида қурилиб, поездлар ер устида ҳаракатланади. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида бекатларда лифт ва эскалаторлар ўрнатилади. 

Бугунги кунда лойиҳанинг 5 километр қисмида бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбари бу ерга келиб, қурилишнинг боришини кўздан кечирди. Метрони сифатли, қулай ва хавфсиз қилиб қуриш бўйича кўрсатмалар берди.

Шу ерда Тошкент шаҳрида қурилиши режалаштирилган 9 қаватли уйлар лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1405
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Луиза Ҳамрақулова, Жиззах вилояти2018-07-24 11:24:47

Президентимиз томонидан халқимиз учун яратилаётган имкониятлар, қулайликлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларидан биз мамнунмиз


Муяссархон Умурзақова Андижон вилоят Кенгаши мафкуравий ташвиқот тарғибот бўлими мудири2018-07-24 09:14:28

Муҳтарам Президентим! Ўзбекистон буюк карвон. Унинг йўли эзгуликка дахлдор.Мана шу эзгу йўл бошида Сиздай оқил, адолатли, халқ ишига камарбаста сарбон тургани бугун кўнглимизда чуқур фахр ва ифтихорни уйғотади. Айни пайтда Сиз олиб бораётган доно, айтиш жоиз бўлса, кўплаб мамлакатларга ибрат намунаси бўлаётган чуқур ўйланган сиёсат халқимиз манфаатларини ўзида борича ифода этгани ҳар бир қадамда намоён. Аслида ҳали ўттизга тўлмаган навқирон давлатимиз учун Сиздай раҳнамо Отанинг муносиб кўрилгани яратганнинг марҳамати, халқнинг ютуғидир. Ота қай даражада талабчан, сўзи ўткир, салоҳияти баланд ва албатта оиласига садоқотли ва ғамхўр бўлса, фарзандлари шу даражада комил ва етук, оилапарвар бўладилар. Фвхр этамизки, Сиз Ўзбекистон аталган оила Фарзандларининг ана шундай меҳрибон отасисиз. Таваллуд айёмингиз баҳона Сизга машаққатли давлат ишида тоғдек матонат, уммондек бағрикенглик, узоқ умр, муҳими мустаҳкам саломатлик тилаймиз. Қадрли ва биз учун азиз, ҳурматли Шавкат Миромонович! Биз ҳамиша, ҳар одимда бизга суянишингиз, ишонишингиз учун кучимизни, ғайратимизни, билимимизни Сиз олиб бораётган доно сиёсат ишида аямай фидокорона сарфлаймиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+