Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини 30 кунга ижарага беришни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди

27.07.2018, 11:00

Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини 30 кунга ижарага беришни нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди

Президент томонидан Иқтисодиётнинг жадал ривожланишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун имзоланди.

Қонун билан бир қатор қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Фуқаролик кодексига киритилган ўзгартиришга мувофиқ эндиликда автомототранспорт воситаларини ўттиз кунгача бўлган муддатга ижарага бериш шартномаларини нотариал тасдиқлаш шарт эмас.

Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ижарага бериш бўйича хизмат кўрсатадиган юридик шахслар жисмоний шахслар билан енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ўттиз кунгача бўлган муддатга ижарага бериш шартномаларини оддий ёзма шаклда тузишлари мумкин.

Мазкур ўзгартириш Адлия вазирлиги томонидан ижара бозорини ривожлантириш, жумладан ички ва ташқи туристлар учун автомобиль туризмини устувор ривожлантириш ва уларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида таклиф этилган эди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1310
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Jo'rabek Aslonov, Navoiy viloyati2018-07-27 15:31:25

Partiyamiz faollari, a'zolari, yoshlari bu kabi qonun va qarorlarga kiritilayotgan o'zgartirish va qo'shimchalarni xalqimiz orasida yoyishda faol bo'lishlari lozim.


Тошкент Ёшлик т.ш. Кенгаши аъзоси Нумонова З2018-07-27 12:34:22

Узгариш киритилган бу конуннинг фукароларимизга курсатилган енгилликлардан бири булди.


Андижон туман "Гулсум"ХИЧК бпт раиси Ш.Хожибеков2018-07-27 11:52:13

Кундан кунга юртдошларимизга берилаётган имкониятлар чексиз биз бундан миннатдормиз .


Халқ депутатлари Миришкор туман Кенгаши депутати Р.Расулов2018-07-27 11:35:43

Президентимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар шунчалик кўпки буларни қонунларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалардан ҳам кўришимиз мумкин айниқса Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларидан файдаланиш ва ижарага олиш бўйича шартномаларини соддалаштирилгани ёки бўлмаса оддий ёзма шаклда тузишлари ҳар бир техникадан фойдаланаётган фуқаро учун янги бир имконият десам муболаға бўлмайди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+