“Ўзбекистон ҳаво йўллари” – “Энг пунктуал авиаташувчи” деб эътироф этилди
27.07.2018, 18:21
Москванинг “Домодедово” аэропорти ҳамкор авиакомпаниялар ўртасида ҳар ойлик якунлари асосида пунктуал авиаташувчини аниқлади.
Жорий йилнинг июнь ойи якунларига кўра, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Москванинг “Домодедово” аэропортидан белгиланган жадвалдан кечикишларсиз халқаро қатновларни амалга оширган “Энг пунктуал авиакомпания” деб эътироф этилди.
Таъкидлаш жоизки, Миллий авиакомпания ҳозирги кунда ушбу аэропортга Ўзбекистон шаҳарларидан ҳафтасига 36 та мунтазам халқаро қатновни, Тошкентдан 16 та авиақатновни амалга ошириб келмоқда.
МАК жорий йил сентябрь ойидан пойтахтдан Москвага ҳафтасига 21 та қатновни бажаришни, вилоят аэропортларидан эса рейслар сонини ҳафтасига 9 тага етказишни режалаштирган.
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимидаги нутқи
20.12.2023, 15:38
-
Ўзбекистон Президенти иқлим соҳасидаги глобал кун тартиби доирасида қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди
04.12.2023, 10:20
-
Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди
06.11.2023, 10:27
-
Ўзбекистон – Франция: қатъий ишонч ва азалий дўстликка асосланган муносабатлар стратегик шериклик даражасида давом этади
03.11.2023, 15:38
-
“Яшил ипак йўли”ни барпо этиш йўлидаги муҳим ташаббуслар ва самарали мулоқотлар
20.10.2023, 10:02
Фикрингизни қолдиринг