Бош прокуратура тадбиркорлар фаолиятида ўтказилаётган текширишларни мувофиқлаштиради

28.07.2018, 16:21

Бош прокуратура тадбиркорлар фаолиятида ўтказилаётган текширишларни мувофиқлаштиради

Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди. 

Президентнинг 2018 йил 27 июлдаги Фармонига мувофиқ 2018 йил 1 сентябрдан:

тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширувлар ҳамда назорат тартибидаги текширувлар бекор қилинади;

тадбиркорларни текшириш ташаббуси билан чиқиш “хавфни таҳлил этиш” тизими натижалари асосида амалга оширилади;

Бош прокуратура тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштиради;

барча текширувлар Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олинади;

текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олинмаган текширувлар ноқонуний ҳисобланади.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1345
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+