Ўзбекистонда қайта молиялаш ставкаси ўзгаришсиз қолди

30.07.2018, 10:25

Ўзбекистонда қайта молиялаш ставкаси ўзгаришсиз қолди

Ўзбекистонда қайта молиялаш ставкаси йиллик 14 фоиз даражасини сақлаб қолди. Бу ҳақда "Халқ сўзи online" Марказий банк матбуот хизмати берган маълумотига асосланиб хабар берди.

“Жорий йилнинг иккинчи ярим йиллигида иқтисодиётда инфляцион кутилмаларнинг юқорилигича сақланиб қолаётганлигини инобатга олиб, Марказий банк Бошқаруви пул-кредит сиёсатининг амалдаги йўналишини давом эттириш ва қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоиз даражада ўзгаришсиз қолдириш бўйича қарор қабул қилди”, дейилади банк баёнотида.

Марказий банк турли омиллар таъсирида пул-кредит шароитларининг амалдаги ва кутилаётган ўзгаришларини кузатиб боради ва ўз навбатида, юзага келадиган инфляцион хатарлардан келиб чиқиб тегишли чоралар кўради.

Марказий банк Бошқарувининг қайта молиялаш ставкасини кўриб чиқиш бўйича навбатдаги мажлиси 2018 йил октябрь ойининг иккинчи ярмида ўтказилиши режалаштирилган.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    373
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рустам Хакимов Валижонович - Наманган вилоят Кенгаши 2018-07-30 12:26:08

Ўзбекистонда қайта молиялаш ставкаси йиллик 14 фоиз даражасини сақлаб қолиниши яхшидир лекин банкдаги кредит фоизи 26-30 % ташкил этмоқда. Бу жуда катта эмасми?


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+