Судлар раислари маҳаллий Кенгаш депутатларига ҳисобот беради

30.07.2018, 11:18

Судлар раислари маҳаллий Кенгаш депутатларига ҳисобот беради

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида» ва «Судлар тўғрисида»ги қонунларга ана шундай тузатишлар киритилди, дея хабар қилмоқда Norma.uz.

Тузатишларга кўра, судлар раислари 1 йилда камида 1 марта тегишли даражадаги вакиллик органларига суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳамда юридик шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга доир фаолияти тўғрисидаги ахборотни юборишлари шарт. Мазкур ахборот қуйидагича тақдим этилади:  

  • Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси томонидан – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига;
  • вилоят суди раиси томонидан – халқ депутатлари тегишли вилоят Кенгашига;
  • Тошкент шаҳар суди раиси томонидан – халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига;
  • туманлараро, туман (шаҳар) суди раиси томонидан – халқ депутатлари тегишли туман (шаҳар) Кенгашига.

Халқ депутатлари Кенгашлари судьялар тақдим этган ахборотни тинглаб, мазкур масала юзасидан ўз қарорларини Судьялар олий кенгашига юборадилар.  

Эслатиб ўтамиз, Судьялар олий кенгаши 2017 йилда мамлакатда суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида судьялар ҳамжамияти органи сифатида ташкил этилган (таркибига қаранг). Унинг ваколатларига қуйидагилар киради:

  • судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш;
  • давлат раҳбарига вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раислари ваколатларини муддатидан аввал бекор қилиш тўғрисида тақдимномалар киритиш;
  • Жўқорғи Кенгесга Қорақалпоғистон Республикаси судлари судьялари ваколатларини муддатидан аввал бекор қилиш тўғрисида хулосалар киритиш;
  • Президент билан келишган ҳолда вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьялари, туманлараро, туман, шаҳар судлари раислари ва судьяларини лавозимдан озод этиш.

Шу билан бир қаторда, вилоят, туман ва шаҳар даражасидаги судьялар ҳар ойда жойларда аҳоли билан учрашишлари, шунингдек жамоатчиликни суднинг фаолияти тўғрисида ОАВ орқали хабардор қилиб боришлари шарт.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Депутатлар
  • Кўрилди
    2463
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сухроб2018-07-30 14:42:43

Депутатларимиз хозирча андишадан бу йоғига ўтиши қийинда


Шовот туман Кенгаши 2018-07-30 12:25:47

Киритилган таклифлар юзасидан олиб бориладиган ишларнинг самарадорлигини назоратга олиш лозим.


Рустам Хакимов Валижонович - Наманган вилоят Кенгаши 2018-07-30 12:23:37

Бу ўз навбатида депутатларга маъсулият юклайди


Орифжон Маҳмудов2018-07-30 11:57:52

Бу ўз навбатида Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари мавқеини янада ошириш билан бирга депутатларга янада масъулият юклайди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+