Интернет тезлиги бўйича дунё мамлакатлари рейтингида Ўзбекистон сўнгги ўринлардан бирида

31.07.2018, 11:11

Интернет тезлиги бўйича дунё мамлакатлари рейтингида Ўзбекистон сўнгги ўринлардан бирида

Британиянинг Cable портали кенг полосали интернет тезлиги бўйича дунё мамлакатлари рейтингини тузиб чиқди

Унда Cable мутахассислари 12 ой давомида 200та мамлакат бўйича тўплаган маълумотлари жой олган. Бунда, мамлакатда мавжуд бўлган интернетнинг ўртача тезлигида HD сифатли ва 5Гб ўлчамга эга видеони юклаб олишга қанча вақт сарфланиши ҳисоблаб кўрилган. Дея хабар бермоқда "Халқ сўзи online". 

Рўйхатда биринчи ўринни Сингапур эгаллади. Бу мамлакатда интернет тезлиги секундига 60 мегабитни ташкил қилган. 5 Гб ўлчамга эга файлни юклаб олиш учун Сингапурда 11 дақиқа вақт талаб қилинган.

Рейтингда иккинчи ва учинчи ўринни Швеция ва Дания эгаллади. Бу мамлакатларда интернет тезлиги мос равишда 46 ва 43 Мб/с.ни ташкил қилади.

Собиқ иттифоқ мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткични Латвия қайд этган — 28 Мб/с. Болтиқбўйи давлати мазкур дунё рейтингида 13-ўринда кўрсатиб ўтилган.

Рейтингда Ўзбекистон 184-поғонадан жой олган. Унда мамлакатимиздаги интернет тезлиги ўртача 1,02 Мб/с.ни ташкил этиши қайд қилинган. Мисол тариқасида, HD сифатдаги ва 5Гб ўлчамга эга видеони юклаб олиш учун Ўзбекистонда 11 соатдан ортиқ вақт сарфланиши кўрсатиб ўтилган.

Таққослайдиган бўлсак, рейтингда Россия 47-ўринни (13 Мб/с) банд этган бўлса, Қозоғистон 95-ўринни (4,4 Мб/с), Қирғизистон 163-ўринни (1,52 Мб/с) эгаллаб туришибди. Фақатгина Тожикистон (188-ўринда, 0,94 Мб/с) ап Туркманистон (198-ўринда, 0,56 Мб/с) Ўзбекистондан пастроқ ўринларда жойлашган.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1256
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Расулов Сайфиддин. Самарқанд вилояти Нуробод тумани ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи июрочи котиби2018-07-31 11:35:22

Нуробод туманида 5Гб улчамдаги маълумотни умуман кучириб олиб бўлмаса керак. Уяли алоқа тармоқларида интернет сифати жуда паст. Хизмат кўрсатувчи компанияларга интернет сифати юзасидан эътироз билдирсангиз, пайтахтдан чиқмасдан, ўз иш хонасида туриб интернет, Сизларда барча талаблар бўйича зўр ишлаяпти, текшириб кўрдик, - деб жавоб беришдан нарига ўтмайди. Аслида биз интернет хизматидан фойдаланишда ҳуқуқларимиз бузилмоқда, фойдаланмаган интернет хизмати учун ҳисобимиздан сумма ечиб олинмоқда халос.


Алибек2018-07-31 11:26:34

Йил бошида тезлик кутарилади деб ваъда килинган эди! Ёки кутарилгани билан 184-уриндамизми?


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+