Энди айрим олий ўқув юртларига тест синовларсиз кириш мумкин бўлади

01.08.2018, 16:04

Энди айрим олий ўқув юртларига тест синовларсиз кириш мумкин бўлади

Ҳукумат қарори билан Алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда "Халқ сўзи online" “Ҳуқуқий ахборот“ каналининг маълумотига асосан хабар қилди.

Низомга кўра, касбий (ижодий) имтиҳонлар фанлар хусусиятидан келиб чиққан ҳолда амалий, оғзаки шаклларда, ҳар йили 25 июлдан 10 августгача бўлган даврда ўтказилади.

Имтиҳон топшириқлари умумий ўрта (11-синф негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар (шу жумладан маданият, санъат, мусиқа, спорт ва жисмоний тарбияга ихтисослаштирилган) таълими фанларининг ўқув дастурларидан келиб чиққан ҳолда олий таълим муассасалари томонидан тузилади.

Спорт ва жисмоний тарбия фанлари бўйича имтиҳон топшириқлари тузишда абитуриентларнинг жинси ва ёши жиҳатдан белгиланган меъёрий талаблар инобатга олинади.

Эслатиб ўтамиз, алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларининг рўйхати Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар таклифлари асосида ҳар йили Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

Имтиҳонлар (спорт ва жисмоний тарбия соҳасидаги таълим йўналишлари бундан мустасно) коллегиал тартибда қабул қилинади ва баҳоланади.

Абитуриентларнинг амалий шаклда бажарган имтиҳон ишларини текшириш ва баҳолаш шифрлаш орқали амалга оширилади.

Натижалар касбий имтиҳон ўтказилганидан кейин 1-3 кун муддатда таълим муассасаси веб-сайтида эълон қилинади.

Борди-ю абитуриентда ўз натижалари бўйича эътироз туғилса, апелляция комиссиясига ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Норозилик аризалари имтиҳон натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида қабул қилинади ва комиссия томонидан бир кун муддатда кўриб чиқилади.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    4813
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Жасурбек Исмоилов2018-08-02 06:24:17

Узбекистан тарихий бурилиш палласида.


М.Умаров O‘zLiDeP Кармана туман Кенгаши аппарат рахбари2018-08-01 17:31:42

Яхши ўзгаришлар бўлмоқда ёшларимизга янгиликларни кутиб қоламиз


Гульнара Рахманова УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-08-01 17:30:43

Ҳукуматимиз қарори билан алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали қабул қилиш тартиби тўғрисидаги каъбул килинган низом келажак эгалари булмиш ешларимиз тамонидан кизгин куллаб кувватланмокда. Уз билимга ишонган хар бир еш олий таълим юрти талабаси булиши мумкин.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-08-01 16:44:14

Бакалавриат таълим йўналишларига тест синовларисиз иқтидорига қараб амалий ва оғзаки тарзда тест синовларисиз ўқишга қабул қилинишини кўпчилик абутирентлар қўллаб қувватласа керак деб ўйлайман. Чунки алоҳида таълим йўналишларида ижодий, жисмоний ва б... имкониятлар жуда аҳамиятга эгадир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+