Нархларнинг кескин ошиб кетишини олдини олиш мақсадида янги жамғарма ташкил этилади

01.08.2018, 18:39

Нархларнинг кескин ошиб кетишини олдини олиш мақсадида янги жамғарма ташкил этилади

Ҳукумат қарори билан Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига харид қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақида “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди. 

Низомга мувофиқ Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилади.

Жамғарма маблағларидан ички бозорда муҳим турдаги ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари учун нархларнинг кескин ошиб кетишини олдини олиш мақсадида фойдаланилади.

Бунинг учун озиқ-овқат маҳсулотларни Жамғарма маблағлари ҳисобига харид қилувчи, тайёрловчи, ғамловчи, сақловчи ва сотувчи ташкилотлар ташкил этилади.

Жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари белгиланган нархларда махсус савдо шаҳобчаларида сотилади.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1748
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+