Энди ерингизни асоссиз равишда ҳеч ким олиб қўя олмайди

02.08.2018, 09:39

Энди ерингизни асоссиз равишда ҳеч ким олиб қўя олмайди
Атрофимизда баъзан ери асоссиз олиб қўйилган ёки иморати ноҳақ бузилган шахслар учраб туради. Эндиликда Давлатимиз раҳбарининг куни кеча эълон қилинган “Ўзбекистон Республикасида инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида бундай ҳолатларга чек қўйилади, дея хабар қилмоқда ЎзА.
 
Чунки 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ерларни олиб қўйиш ҳақидаги қарорга фақат ерлари олиб қўйилиши режалаштирилаётган шахслар билан очиқ муҳокама ўтказилиб, фойда ва харажатлар баҳолангандан кейингина йўл қўйилади.
 
Олиб қўйилаётган ер участкаларидаги иморатлар ва иншоотларнинг бузилишига кўчмас мулкнинг бозор қийматини ва олиб қўйиш оқибатида мулкдорларга етказилган зарарларнинг ўрни тўлиқ қоплангандан кейин йўл қўйилади.
 
Жисмоний ва юридик шахсларга давлат органи (мансабдор шахс)нинг қонунга хилоф маъмурий ҳужжатни чиқариши натижасида етказилган зарари давлат томонидан қоплаб берилади.
 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1593
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шовот туман Кенгаши 2018-08-02 11:01:17

Халқнинг дардини тинглайдиган, малхам бўладиган давр келди.


Усмонов Сардор2018-08-02 10:16:26

Мана бизнинг энг катта муаммоимиз нима эди. Ахоли ерларини ассосиз равишда олиб қойиш. Мана мухтарам президентиимз ташаббуслари ушбу муаммога ечим топилгани қувонарли хол.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+