Мева-сабзавот маҳсулотларини “Ўзагроэкспорт” АЖ белгилаган нархлар бўйича экспорт қилиш тартиби бекор қилинди

02.08.2018, 12:30

Мева-сабзавот маҳсулотларини “Ўзагроэкспорт” АЖ белгилаган нархлар бўйича экспорт қилиш тартиби бекор қилинди

Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларига экспорт контрактларини “Ўзагроэкспорт” АЖ томонидан эълон қилинган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича тузиш тартиби бекор қилинди. Бу давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 1 августдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгилаб қўйилди.

Ўз навбатида мазкур ҳужжатга мувофиқ, “Ўзагроэкспорт” АЖ расмий веб-сайтида қайд этилган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича инвойс асосида божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби ҳам бекор қилинди.

Маълумот учун, ушбу тартиб ўтган йил декабрь ойида ҳукуматнинг тегишли қарори билан ўрнатилганди.

Уни бекор қилиш бўйича таклиф эса Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилди ва айтиб ўтилганидек, юқоридаги Фармон асосида маъқулланди.

Зеро, бундан олдин тадбиркорлар ўз маҳсулотларини хорижга белгиланган нархлардан паст қийматда сотиш имконияти йўқлиги туфайли пайдо бўлаётган қийинчиликлардан шикоят қилиб келаётганди.

Маълумот учун, “Ўзагроэкспорт” АЖ 2016 йил апрель ойида ташкил этилган бўлиб, мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш бўйича монополияга эга бўлганди. Президентимизнинг тегишли қарори билан, ўтган йил июль ойидан бошлаб эса мазкур ташкилот ана шу ҳуқуқдан маҳрум этилганди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    304
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+