GM Uzbekistan сентябрдан янги моделдаги автомобилини сотувга чиқаради

08.08.2018, 17:22

GM Uzbekistan сентябрдан янги моделдаги автомобилини сотувга чиқаради

GM Uzbekistan сентябрь ойидан Chevrolet Tracker автомобилларини сотувга чиқаради. Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг «Ўзавтосаноат» вакиллари билан ташкил қилган савол-жавобларида маълум қилинган, дея хабар қилмоқда "Халқ сўзи online". 

Пресс клуб ижтимоий тармоқлар орқали берилган саволларга компания жавобларини эълон қилган. Улардан бирида корхона автомобиль моделлари қаторини кенгайтириш ва янгилаш устида фаол ишлаётганини маълум қилган.

«Мисол учун, 2015 йил октябрь ойидан газ ускунали «Ласетти»модификацияси, 2016 йил март ойидан олд панжараси янгиланган «Спарк» русуми, 2016 йил май ойидан «Нексия» моделининг янги авлоди, 2017 йил апрель ойидан «Малибу» моделининг янги авлоди ҳамда жорий йилнинг сентябрь ойидан сотуви амалга ошириладиган «Треккер» автомобили кабиларни келтириш мумкин», - дейилади хабарда.

Компания шунингдек, келажакдаги режаларида электромобилларни ишлаб чиқариш ҳам белгилангани маълум қилган. Унга кўра, “А” синфидаги автомобиллар ишлаб чиқариш 2027 йилдан ва “В” синфидаги автомобилларни ишлаб чиқариш эса 2028 йилдан амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг нобярида Ўзбекистонда Chevrolet Tracker ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар берилганди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1615
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-08-09 09:03:22

Жаҳонда автосаноат шиддат билан ривожланмоқда. Шу қаторда GM Uzbekistan ҳам.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-08-08 19:22:00

Мамлакатимизда автосаноат янада ривожлансин ҳамда GM Uzbekistan шу каби кўплаб янги автомобил моделлари ишлаб чиқилсин, биз уларнинг ишларига омад тилаб қоламиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+