Мактабларда шахмат дарслари жорий этилади

09.08.2018, 19:29

Мактабларда шахмат дарслари жорий этилади

Ўзбекистон Республикасида шахматни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. 

Қарорга мувофиқ мажбурий мактаб дастурлари доирасида 150 та мактабда тажриба тариқасида шахматга ўқитиш ташкил қилинади.

Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби Ўзбекистон шахмат федерацияси тасарруфига берилди.

2018 йил 1 сентябрдан бошлаб мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча шахмат клублари ҳамда шахматга ўқитиш ва тайёрлашни амалга оширувчи бошқа спорт муассасалари мажбурий аккредитациядан ўтказилади.

Халқ таълими вазирлигига 2018 йил 20 августга қадар мактабларида шахматга ўқитиш бўйича таълим дастурларини тасдиқлаш вазифаси юкланди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

  • Кўрилди
    3361
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Нурали Жўраев Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгаши депутати 2018-08-10 15:49:11

Баралла ғурурланиб айта оламанки Президентимиз жажжи ёш авлоддан тортиб, олий таълим талабаларига керакли ва самарали қарорлар фармонлар қонунлар имзоланиши провардида фақат юксалиш ва ривожланиш турибди.Мактаб ўқувчилари учун шахматга ўқитиш бўйича таълим дастурларини тасдиқланиши келажак авлодимиз орасидан энг зукколарини камолотга етишида хизмат қилиши шубхасиз.


Адиба2018-08-10 10:53:19

Жуда зўр бўлибди, ортиқча сарф ҳаражат ва вақт танқислигига барҳам берилипти демак. Чунки фарзандларимиз мактабни ўзидаёқ ўрганишади энди шахматни тўгаракларга қатнамасдан.


Рустам Хакимов - Наманган вилоят Кенгаши 2018-08-10 10:00:55

Жуда яхшику. Қаердаги мактабларда жорий этилган. Рўйхатни кимдан оламиз. Қайси синф ўқувчиларига ўқитилади? Ким билади?


Алимова Ҳолидахон Позиловна O‘zLiDeP Фарғона вилояти Қувасой шаҳар Кенгаши2018-08-10 09:56:09

Ўзбекистон бугун энг ривожланган мамлакатлар сафида шиддат билан одимламоқда. Мактабларни ихтисослаштирилиши турли соҳаларга болажонларимизни йўналтириши эртанги кун учун ва Ватан келажаги учун ғоят муҳим. Шахматга ўқитиш бўйича таълим дастурларини тасдиқланиши албатта болаларимиз орасидан энг зукколарини камолотга етишида хизмат қилиши шубхасиз


Мустафаев Бахтиёр ЎзЛиДеП аъзоси2018-08-10 08:40:43

Бу жуда ҳам зўр бўлади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+