Тошкент шаҳрининг Бунёдкор кўчасидаги кўприк очилди (фото)

10.08.2018, 12:30

Тошкент шаҳрининг Бунёдкор кўчасидаги кўприк очилди (фото)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 август куни янги қуриб битказилган ушбу кўприкни келиб кўрди.

Маълумки, Бунёдкор кўчаси пойтахтимизнинг энг серқатнов йўлларидан бири. Бу кўчанинг Тошкент ҳалқа йўли, Фарҳод, Муқимий, Ислом Каримов, Навоий ва бошқа йирик кўчалар билан кесишган жойларида йўл ўтказгич ва туннеллар қурилган. 

Президентимиз топшириғига мувофиқ Бунёдкор ва Чўпон ота кўчалари чорраҳасида ҳам янги кўприк бунёд этилди. Бунинг натижасида энди Бунёдкор кўчаси бўйлаб тўхтовсиз ва хавфсиз ҳаракат таъминланади. Йўл ўтказгичда транспортлар 6 та қаторда ҳаракатланади. 

Шунингдек, бу ерда 124 метрлик иккита пиёдалар ўтиш кўприги қурилган. Ногирон ва кексаларга қулайлик яратиш мақсадида лифт ва эскалатор ўрнатилган. 

Давлатимиз раҳбари ҳудудда амалга оширилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Бундай иншоотларни қулайлик ва хавфсизлик нуқтаи назаридан ақл билан лойиҳалаштириш, уларни сифатли ва замонавий қилиб қуриш зарурлигини таъкидлади. Ушбу майдон ва кўчаларда одамларга қулайликларни янада ошириш бўйича ўз фикрларини билдирди.

Шавкат Мирзиёев Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғини ҳам кириб кўрди. Боғни замонавий қилиб қайта қуриш, бу ерда очиқ ва ёпиқ аквапарк барпо этиш бўйича топшириқ берди. Боғдаги биронта ҳам дарахт кесилмаслиги кераклигини таъкидлади.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1789
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ҳамроев Нажим Шералиевич Қизилтепа тумани детутати2018-08-10 16:23:49

Юртимиз кундан кунга чирой очиб таниб бўлмас жараёнлар олиб борилмоқда. Хар сафар пойтахтимизга қадам ранжида қилсам юрагимда ҳаёжон билан ўзгаришлардан ҳайратланаман. Мухтарам Президентимиз томонларидан олиб борилаётган бундай ислоҳатлар ватанимиз чиройига чирой қўшиб ҳар соҳада ривожланиш демакдир. Бунёдкор кўчаси пойтахтимизнинг энг серқатнов йўлларидан бири эканлига сир эмас. Бу кўчанинг Тошкент ҳалқа йўли, Фарҳод, Муқимий, Ислом Каримов, Навоий ва бошқа йирик кўчалар билан кесишган жойларида йўл ўтказгич ва туннеллар қурилгани пойтахтга ташриф буюрган меҳмонларга қулайликлар туғдиради.Президентимиз топшириғига мувофиқ Бунёдкор ва Чўпон ота кўчалари чорраҳасида ҳам янги кўприк бунёд этилди.Бунинг натижасида энди Бунёдкор кўчаси бўйлаб тўхтовсиз ва хавфсиз ҳаракат таъминлаши шубхасиз.Йўл ўтказгичда транспортлар 6 та қаторда ҳаракатланади.Шунингдек, бу ерда 124 метрлик иккита пиёдалар ўтиш кўприги қурилганлиги ногирон ва кексаларга қулайлик яратиш мақсадида лифт ва эскалатор ўрнатилгани Давлатимиз раҳбарининг сай харакатлари билан юртбошим кучизга куч қўшилсин. Бундай иншоотларни қулайлик ва хавфсизлик нуқтаи назаридан ақл билан лойиҳалаштириш, уларни сифатли ва замонавий қилиб қуриш зарурлигини таъкидлади. Ушбу майдон ва кўчаларда одамларга қулайликларни янада ошириш бўйича ўз фикрларини билдирди.


O‘zlidep Кумкургон туман Кенгаши ижрочи котиби Жахонгир Абсаматов2018-08-10 15:48:47

Bunday ko‘priklar yurtimiz poytaxtiga yanayam chiroy baxsh etmoqda qolaversa mashinalar tirbantligi oldi olinmoqda ko‘prik qurishda qatnashganlarni barcha barchalariga o‘z minnatdorchiligimizni bildiramiz.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+