Тожикистон Президенти Тошкентга келди (+фотогалерея)

17.08.2018, 09:50

Тожикистон Президенти Тошкентга келди (+фотогалерея)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон 17 август куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.  

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Шавкат Мирзиёев кутиб олди.  

Эмомали Раҳмон Президентимиз ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1485
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-08-23 10:11:17

Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатлари янада мустаҳкам бўлсин.


Асем Сиримбетова ҚР кенгаши ходими 2018-08-17 16:07:31

Азал-азалдан ўзбек ва тожик халқи бир-бирлари билан қардош ва қандош бўлиб келган. Тожикистон Президентининг давлатимизга ташрифи икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ишларини янада мустаҳкамлайди.


Жавохир Шамсуддинов O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими етакчи консультанти2018-08-17 15:07:51

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни Ўзбекистонга давлат ташрифи икки давлат ўртасидаги дўстлик ва яқин қўшничилик алоқаларини янада мустахкамлайди. Бу учрашув давлатларимиз хамкорлигини янги босқичга олиб чиқишига ишонаман.


Наргиза Фаёзова O‘zLiDeP аъзоси2018-08-17 10:55:38

1985-йилда Ўзбекистон туманига келин бўлиб тушганман. аста секин чегаралар ёпили охирги 15 йил ичида хатто ота-онамни оғир кунларида сўнги кунларида ёнларида бўлолмадим. Арзимаган сабабларни рўкач қилиб чегарадан қайтараверишарди. Мана бир йилдирки жигарлар бир биримизни тез-тез йўқлаб турибмиз. Иккала мамлакат Президентлари ҳам соғ саломат бўлишсин дунё тургунча туришсин. Ўзбек-Тожим муносабатларини мустахкамланиши катта мақсадлар ижобатини бериши шубхасиз


Толипова Шоҳиста O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши мутбуот котиби2018-08-17 10:41:46

ИККИ МАМЛАКАТ ЎРТАСИДАГИ ЎЗАРО ЯҚИНЛИК АЗАЛ АЗАЛДАН БОЗОРИЮ МОЗОРИ БИР ЭКАНЛИГИДАН, ҚАРДОШ ВА ҚОНДОШ ЭКАНЛИГИДАН ДАЛОЛАТДИР. ЧЕГАРАЛАР ОЧИЛИШИ ВА ҚАРИНДОШЛИК-ҚЎШНИЧИЛИК МУНОСАБАТЛАРИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАНИШИ ЗАМИРИДА ҲАР ИККИ ДАВЛАТНИНГ ҲАР ТОМОНЛАМА РИВОЖЛАНИШИ, ТОТУВЛИГИ МУЖАССАМДИР. ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ЭМОМАЛИ РАҲМОННИНГ МАМЛАКАТИМИЗГА ТАШРИФИ ҲАР ИККИ ДАВЛАТ ЎРТАСИДАГИ ҲАМДЎСТЛИК АЛОҚАЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАШ БАРОБАРИДА КЎПЛАБ СОҲАЛАР РИВОЖИГА, ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИКЛАРГА ҲИЗМАТ ҚИЛАДИ. ВА ЭНГ МУҲИМИ ИККИ МАМЛАКАТ ФУҚАРОЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ДЎСТЛИК, ҚЎШНИЧИЛИК РИШТАЛАРИНИ ЯНАДА БОҒЛАЙДИ.


Дилором 2018-08-17 10:33:33

Бугунги икки давлат Президентларининг учрашувлари Узбекистон ва Тожикистон уртасида янада мустахкам аьлокалар урнатиши, янги келишувлар, битирмлар, иктисодий хамкорликларнинг ривожига хизмат килади деб уйлайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+