Қадимий байрамимиз Қурбон ҳайитини кенг байрам сифатида нишонлаймиз!
20.08.2018, 20:15
2018 йил 20 август куни Вазирлар Маҳкамасида Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш масаласига бағишланган селектор мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов олиб борди.
Мажлисда халқимизнинг маънавий ҳаётида алоҳида ўрин тутадиган, муқаддас ислом динининг эзгу ғояларини яққол ифода этадиган, қадимий байрамимиз Қурбон ҳайитини кенг байрам сифатида нишонлаш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Қурбон ҳайитини жойларда кўтаринки руҳда, тартибли ва халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтказиш, ҳайит намози ўқиладиган барча масжидларда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиш, эрта тонгдан жамоат транспорт қатновини ташкил этиш, масжидлар атрофида автомобиллар вақтинча турар жойларни ҳозирлаш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Шу билан бирга, ҳар бир туман, маҳалла, овул ва қишлоқлардаги ёрдамга муҳтож ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар, кам таъминланган оилаларга ҳамда “Меҳрибонлик”, “Мурувват”, “Саховат” уйларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликларга топшириқлар берилди.
Шунингдек, бозорларда савдо хизматини юқори савияда ташкил этиш, истироҳат боғлари, одамлар гавжум бўладиган жойларда аҳоли учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш лозимлиги таъкидланди.
Селектор мажлисида Ҳукумат аъзолари, вилоят ҳокимлари, тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари иштирок этди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимидаги нутқи
20.12.2023, 15:38
-
Ўзбекистон Президенти иқлим соҳасидаги глобал кун тартиби доирасида қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди
04.12.2023, 10:20
-
Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди
06.11.2023, 10:27
-
Ўзбекистон – Франция: қатъий ишонч ва азалий дўстликка асосланган муносабатлар стратегик шериклик даражасида давом этади
03.11.2023, 15:38
-
“Яшил ипак йўли”ни барпо этиш йўлидаги муҳим ташаббуслар ва самарали мулоқотлар
20.10.2023, 10:02
Фикрингизни қолдиринг