Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари мулоқот қилди

24.08.2018, 10:11

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари мулоқот қилди

2018 йил 24 август куни Туркманбоши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов учрашув ўтказди.

Гурбангули Бердимуҳамедов давлатимиз раҳбарини Туркманистонга ташрифи билан қутлаб, Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг таъсисчи мамлакатлари саммити ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама ҳамкорликни муҳокама қилиш учун яхши имконият эканини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг Оролни қутқариш халқаро жамғармасига раислигини юқори баҳолаб, Ўзбекистон билан Туркманистоннинг бу борадаги лойиҳалари ва ташаббуслари бир-бирини тўлдиришини қайд этди.

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Туркманистон Президентининг жорий йил апрель ойидаги Ўзбекистонга давлат ташрифи кўп қиррали алоқаларга янги суръат бахш этиб, уни амалий мазмун билан бойитгани таъкидланди.

Мулоқотда аввал эришилган келишувлар ижросига эътибор қаратилди. Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, саноат, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. 

Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1391
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ғ.Пўлотов-Ғиждувон туман Кенгаши аппарати раҳбари2018-08-24 17:06:41

2018 йил 24 август куни Туркманбоши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг учрашувлари тарихий аҳамиятга эга бўлиб Марказий Осиё Давлатлари халқларининг тинч-тотув дўстона ҳаёт кечиришларига хизмат қилади.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-08-24 16:12:37

Ушбу учрашув мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтиради.


Умид Хайдаров O"zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши2018-08-24 15:33:29

Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев ҳамда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовлар учрашуви икки давлат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, саноат, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожланишига хизмат қилади.


Т.Жумаев Когон шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари аппарат раҳбари2018-08-24 12:42:09

Икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайиб бориши бу икки халқ манфаатларига ижобий таъсир кўрсатади ҳамда давлатларимизнинг иқтисодий ривожланишига олиб келади.


Халқ депутатлари Сергели тумани Кенгаши депутати А.Мақсудов2018-08-24 11:15:47

Президентимиз Ш.Мирзиёевни олиб бораётган сиёсатидан фахрланамиз. Уларни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан Оролни қутқариш борадаги лойиҳалари ва ташаббуслари қўллаб қувватлаймиз.


Сергели тумани фаоли Д.Пардаева2018-08-24 11:03:45

Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев ҳамда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовлар учрашиб иккита давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада кўчайтиришлари юртимизни равнақ топишига сабаб бўлади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+