Прописка бўйича қонунчилик такомиллаштирилди

30.08.2018, 16:32

Прописка бўйича қонунчилик такомиллаштирилди

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда "ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ" канали хабар қилди.

Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) бошқа давлатлардан келган ва доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар – чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхати тасдиқланди.

Эндиликда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий прописка қилиш қуйидаги рўйхат асосида амалга оширилади:

  • қонун ҳужжатларига мувофиқ сотиб олинган уй-жойга эга бўлган чет эл давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар – хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга;
  • қариндошлар – мазкур Рўйхат кучга киргунга қадар ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига;
  • эр (хотин) – хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида беш йил биргаликда яшаётган бўлса;
  • васийлик ва ҳомийликдаги шахслар – васий (ҳомий) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига;
  • ота-онаси бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар – ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига;
  • давлат ташкилотларига ишга таклиф этиладиган мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) – мазкур шахслар лавозимда турадиган даврга;
  • Ўзбекистонда туғилган ёки илгари доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар – доимий яшаш учун Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга (Тошкент вилоятидан ташқари) қайтиб келганида.
  • Кўрилди
    1429
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

нажмиддин2018-09-04 17:53:08

Ассалому алайкум! Мен бу Карорга унча тушинмадим. Масалан биринчи банди: Кандай килиб доимий пропискаси булмаган фукоро узининг номига хусусий уй жой сотиб олиши мумкин? Ахир бу конунга зид нарса-ку! Демак уз-узидан маълумки доимий прописка хам булиши мумкин эмас! Бу нарса биринчи бандга тугри келади деб уйлайсизми??? Биз 10 йилдан ошик Тошкент шахрида оиламиз билан яшаб келмокдамиз. Узимизнинг уйимиз бор, лекин кайин опамнинг номида. 10 йилдан ошик узимизни уйимизни хусусий килолмай сарсонмиз, сабаби хаммага равшан доимий прописка йук! Учинчи бандда эса кариндошларнинг биринчи ва иккинчи шажараси курсатилган. Кайин опам 40 йилдан буён Тошкентда доимий пропискаси билан яшайди, лекин синглисини (турмуш уртогимни) 10 йилдан буён доимий пропискага утказа олмайди. Олтинчи бандидаги 59 та (кейинчалик 62та булди) доимий прописка рухсат этилган давлат корхоналари доимий пропискаси булмаган бирон кишини ишга олмайди. Хозир бозор иктисодиёти даврида куплаб Давлат корхоналари хусусийлаштирлаяпди ва камида 80 фоиз ахоли хусусий корхоналарда ишлашади. Лекин, нега факат Давлат корхоналарида ишловчи фукоролар доимий прописка килиниши кк. Масалан мен, 10 йилдан ортик Тошкент шахрида хусусий корхонада бош хисобчи булиб ишлаб келаяпман. Маълумотим олий. Нега менга доимий прописка мумкин эмас? Уй жойимни сотиб Тошкентга кучиб келганимга хам куп йиллир булди. Туртинчи ва бешинчи бандларда васийлар ва вояга етмаган ота-онаси йук болалар курсатилган-у, нега 1 гурух ногиронлари курсатилмаган. Менинг турмуш уртогим 1 гурух ногирони. Бошка бандларда эса, яна уша 2012 йилдаги фармоннинг бандлари тулик узгаришсиз кайтарилган... Шу карорни 10 йил кутгандик! Демак яна орзуимиз орзулигача коларкан! Эх афсус...


Шоира2018-09-01 02:14:35

Россияда ишлаетганлар паспортини йукотган булса кандай килиб Узбекистонга кайтиб келолади? Кимга, каерга мурожаат килиши керак? Жавоб учун рахмат!


Шоира2018-09-01 02:14:35

Россияда ишлаетганлар паспортини йукотган булса кандай килиб Узбекистонга кайтиб келолади? Кимга, каерга мурожаат килиши керак? Жавоб учун рахмат!


ЙЦУКЕ2018-08-31 23:21:14

Бир тинга киммат


УЛУГБЕК2018-08-30 21:13:52

Ассалом алейкум тогом 1983 йил уфа шахрига чикип кетган и россия фукоролигини олган энди узбекистонга кайтип кеса узбекистон фукоролигини олса буладими олдиндан рахмат.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-08-30 20:48:03

Прописка масаласининг такомилаштирилиши тақдири тақозаси билан ўзга юртларга кетиб, бугунги кунда ўз ватанига қайтган ватандошларимизга анча енгиллик туғдиради, уларда эртанги кунга ишончини янада оширишга хизмат қилади.


Диёр 2018-08-30 18:40:17

Туман ичида ва туманлараро праписка буйичахам узкартириш киритиш. Масалан махалладан махаллага кучиб утганда


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+