Миср Президенти Тошкентга келди (ФОТО)

04.09.2018, 21:27

Миср Президенти Тошкентга келди (ФОТО)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 4 сентябрь куни Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси расмий ташриф билан мамлакатимизга келди. 

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий маратабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди. 

Ўзбекистон ва Миср Президентларининг асосий музокаралари эртага Кўксаройда бўлиб ўтади. Унда сиёсий, савдо-иқтисодий, туризм, фан, таълим, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Музокаралар якуни бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти ва қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

  • Кўрилди
    368
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Джураев Рўзимурод ЎзЛиДеП Каттақўрғон туман Кенгаши раиси Туман Кенгаши депутати2018-09-05 10:48:17

Миср давлати билан ҳамкорлик Давлатимиз учун ҳам иқтисодий ва сиёсий манфаатларга эга бўлади деб ишонамиз.


М.Умаров ЎзЛиДеП Навоий вилоят Кармана туман аппарат раҳбари2018-09-05 10:23:03

Анчадан бери кутилаётган ушбу ташриф, давлатларимиз ўртасида имзоланадиган шартномалар сиёсий, савдо-иқтисодий, туризм, фан, таълим, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш йўлида хизмат қилади.


Нилуфар Джаббарова Хоразм вилоят Кенгаши Матбуот котиби2018-09-05 10:22:02

Икки давлат раҳбарларининг ўзаро яқин алоқаларга эгалиги, турли соҳаларда ҳамкорликларни янада ривожлантиришга қаратаётган эътиборлари нафарқат туризм салоҳияти ривожланган Миср давлати учун, балки юртимиз ривожи учун ҳам катта имкониятлар ва ривожланиш эшигини очишига ишонаман. Ривожланган давлатларнинг ўзаро ҳамфикрликда, ҳамкорликда фаолият олиб боришлари, малака алмашишлари келажакда моддий, маънавий, миллий юксалишимизга замин яратади. Давлатимиз раҳбарига ушбу ҳайрли ишларида соғлик тилайман.


Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-09-05 10:04:06

MISR ARAB RESPUBLIKASI: Rasmiy nomi — Misr Arab Respublikasi (MAR). Poytaxti — Qohira. Hududi — 1001450 km.kv. Aholisi – 84,1 mln kishidan ortiq (2012). Davlat tili — arab. Dini — islom (94% i sunniylar). Pul birligi — misr funti. Geografik joylashuvi va tabiati. Misr ikki qit’ada: Afrikaning shimoli sharqi va Osiyoning janubi g‘arbida joylashgan davlat. Janubda Sudan, g‘arbda Liviya, sharqda Isroil va Falastin bilan chegaradosh. Bundan tashqari shimolda 0‘rta Yer dengizi, sharqda Qizil dengiz suvlari Misr sohillarini yuvib turadi. Misming strategik jihatdan qulay joylashuvi butun Sinay yarimorolini nazorat qilish imkonini beradi. Bundan tashqari dunyoning eng muhim suv yoilaridan biri bo‘lgan Suvaysh kanali ham Misr nazorati ostida. Mamlakat maydonining 96% i cho‘llardan iborat. G‘arbda Liviya cho‘li, sharqda Arabiston cho‘li, janub­da Nubiya cho‘li yastanib yotadi. Misming eng baland nuqtasi Sinay yarimorolidagi Jebel-Katrina tog‘i, balandligi 2637 m. Mamlakatning eng yirik daryosi Nil daryosi bo‘lib, u mamlakat xalq xo‘jaligida juda katta ahamiyatga ega. Misr janubida Nil daryosiga Osuan to‘g‘oni qurilgan bo‘lib, u mamlakatning elektr energetika manbayi hisoblanadi. Misr kontinental tropik iqlim hududida joylashgan. Mamlakat hududining asosiy qismi cho‘llardan iborat bo‘lganligi sababli hayvonot va o’simlik dunyosi unchalik boy emas. Davlat tuzilishi, siyosiy partiyalari. Davlat tuzilishi — prezidentlik respublikasi. Davlat boshlig‘i — prezident. Ijroiya hokimiyat prezident va Bosh ministr boshchiligidagi hukumatga tegishli. Mamlakat 26 ta muhofazatlarga bo‘lingan. Ular o‘z navbatida markazlarga, markazlar esa nohiyalarga bo‘lingan. Asosiy siyosiy partiyalari: Milliy Demokratik Partiya, Mehnat Sotsialistik Partiyasi, Milliy Taraqqiyot Partiyasi, Al-Umma. Iqtisodi, transport kommunikatsiyalari. Misr xalq xo‘jaligining asosiy sohalarining barchasi davlat tasarruflda. Sanoatning oziq-ovqat, kimyo, to‘qimachilik, neftni qayta ishlash, metallurgiya kabi sohalari yaxshi rivojlangan. Misr jahon turizmi markazlaridan biri hisoblanadi. Mamlakat byudjetiga tushadigan xorijiy valyutaning asosiy qismi turizm orqali keladi. Qishloq xo‘jaligida sholi, arpa, turli mevalar va sabzavotlar yetishtiriladi. Baliqchilik yaxshi rivojlangan. Asosiy savdo hamkorlari: AQSH, Yaponiya va Sharqiy Yevropa davlatlari. Мана бизга Миср билан алоқаларнинг келажакдаги амалга ошиши эхтимоли юқори бўлган жихатлар хулоса чиқариш ўзингизга хавола..


Хислат Зайниддинов2018-09-05 09:21:05

Миср қадимдан дунё маданияти ва цивилизациясининг бешиги бўлиб келган. Ҳозирги Миср Араб Республикаси яқин шарқ минтақасида сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан ўз ўрнига эга бўлган давлат ҳисобланади. Давлатларимиз ўртасидаги имзоланаётган ҳужжатлар мамлакатимиз ривожига ҳисса қўшишига аминман.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП тахтакупир туман Кенгаши депутатлар гурухи ижрочи котиб2018-09-05 08:59:55

Миллатлар аро тотувлик давлат сиёсати даражасида йулга куйилган юртимизга кушни Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисини мамлакатимизда расмий ташрифи ҳалқларимизнинг дустлигини янада мустахакамлайди.


Зикрулло Шерматов O‘zLiDeP Косон туман Кенгаши раисининг Мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўйича ўринбосари2018-09-05 08:33:23

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 4 сентябрь куни Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисини мамлакатимизда расмий ташрифи ҳалқларимизнинг сиёсий, савдо-иқтисодий, туризм, фан, таълим, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш йўлида хизмат қилади.


Эшниёзов Муҳаммад, O‘zLiDeP Навоий вилоят кенгаши аппарат раҳбари 2018-09-05 08:20:25

Ҳаракатлар стратегиямизда алоҳида ўрин тутадиган чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсатимизнинг натижаси бўлган ушбу ташриф натижасига кўра Ўзбекистон учун ҳам, қадимий Миср давлати учун ҳам манффатли бўлишига ишонамиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+