Интернетдаги сайтлардан фойдаланишни чеклаш тартиби белгиланди

06.09.2018, 11:26

Интернетдаги сайтлардан фойдаланишни чеклаш тартиби белгиланди

Бутунжаҳон Интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифаларидан фойдаланишни чеклаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра Тақиқланган ахборот мавжуд бўлган бутунжаҳон Интернет тармоғидаги ахборот ресурслари реестри юритилади. Ушбу Реестрга киритилган ахборот ресурсларидан фойдаланиш чекланади.

Интернетдаги ахборот ресурсларидан фойдаланишни чеклаш уч босқичдаамалга оширилади.

Биринчи босқичда, тақиқланган ахборот мавжуд бўлган ресурсларни аниқланади. Ушбу босқичдаги ҳаракатлар Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази томонидан амалга оширилади. Марказга юридик ва жисмоний шахслар томонидан белгиланган тартибда келиб тушган мурожаатлар ҳам мониторинг олиб боришга асос бўлади.

Мониторинг натижасида тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи ахборот ресурси аниқланган тақдирда Марказ бу бўйича хулоса тайёрлайди.

Иккинчи босқичда ахборот ресурси Реестрга киритилади. Реестрга киритиш учун Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг марказининг хулосаси ҳамда Оммавий коммуникациялар соҳасидаги Эксперт комиссиясиниг қарори асос бўлади.

Учинчи босқичда ваколатли орган - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан интернет тармоғидаги ахборот ресурсларини чеклаш бўйича ташкилий техник тадбирлар амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, қонунчиликка мувофиқ веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер томонидан веб-сайтда ва (ёки) веб-сайт саҳифасида қуйидаги ахборотларни тарқатиш, ушбу ресурсни чекланишига олиб келади:

  • Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;
  • уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;
  • давлат сири бўлган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этиш;
  • миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;
  • гиёвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;
  • порнографияни тарғиб қилиш.

Веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогервеб-сайтга ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1524
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-09-06 15:43:55

ЮҚОРИДАГИ БИЛДИРИЛГАН ФИКРГА ТЎЛИҚ ҚЎШИЛАМАН "ҲЕЧДАН КЎРА.... ЎЙЛАЙМАНКИ БУ ИСЛОХАТЛАР ЎЗИНИНГ ИЖОБИЙ САМАРАСИНИ БЕРАДИ..ЛОЗИМ БЎЛСА УШБУ ТИЗИМДА ЯНАДА КЕСКИН ИСЛОХАТЛАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАЙМАН.


Баймуров Махмуд2018-09-06 12:48:53

Ушбу ишларни бироз олдинроқ қилиш керак эди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+