Энди фойдаланилмаётган бинолар эгалари кўпроқ солиқ тўлайди

08.09.2018, 10:43

Энди фойдаланилмаётган бинолар эгалари кўпроқ солиқ тўлайди

Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди, дея хабар қилмоқда "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Қарорда таъкидланишича илгари хусусийлаштирилган корхоналар билан ишлашда ёндашув ва иш услубининг тубдан ўзгартирилиши бир ярим мингдан ортиқ фаолият кўрсатмаётган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш ва ўн икки мингдан ортиқ иш ўринлари яратиш имконини берди.

Шу билан бирга юртимизда жами 45 мингта фаолият кўрсатмаётган бинолар ва қурилиши тугалланмаган объектлар сақланиб қолмоқда, уларнинг 27 мингтаси хусусий мулк ҳисобланади.

Қарорга мувофиқ, туманларда даражасида фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича намунавий таркибдаги идоралараро комиссиялар тузилди.

Ушбу комиссиялар:

  • тегишли ҳудуддаги фойдаланилмаётган объектларнинг рўйхатини шакллантиради;
  • фойдаланилмаётган объектларда ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича “йўл хариталари” ва инвестиция лойиҳаларини мулкдорлар билан бирга ишлаб чиқади;
  • мулкидан фойдаланмаётган мулкдорларга (юридик шахсларга) нисбатан таъсир чораларини қўллаш ҳақида хулоса тақдим этади;
  • тадбиркорларга инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашади.

2018 йил 15 сентябрдан бошлаб:

а) давлат мулки бўлган фойдаланилмаётган объектлар сотилади, давлат-хусусий шериклик асосида ижарага берилади;

б) фойдаланилмаётган объектлар эгаларига (юридик шахслар) қуйидаги таъсир чоралари қўлланилади:

  • қонунчиликка мувофиқ тақдим этилган солиқ имтиёзларини тўхтатиш;
  • соддалаштирилган солиққа тортиш тартибидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни умумбелгиланган тартибда тўлашга ўтказиш;
  • мол-мулк ва ер солиқларини ўрнатилган ставкага нисбатан икки бараварга ошириш (6 ой ўтгандан сўнг – беш бараварга, 12 ойдан кейин ўн бараварга оширилади).

Таъсир чоралари давлат ташкилотларнинг айбига кўра инвестиция лойиҳасини амалга ошира олмаганларга, шунингдек фойдаланилмаётган объектдан самарали фойдаланиш бўйича “йўл харитаси”ни (инвестиция лойиҳасини) тақдим этган ва амалга оширишни бошлаганларга нисбатан қўлланилмайди.

Таъсир чоралари мулкдорнинг идоралараро комиссия хулосаси билан танишганидан кейинги ойдан бошлаб қўлланади.

Таъсир чораларини қўллаш ҳақидаги хулосасини чиқариш учун фойдаланилмаётган объектдан фойдаланиш бўйича таклифлар тақдим этилмаганлиги ёки тасдиқланган “йўл харитаси”нинг бажарилмаслигиасос бўлади.

Давлат рақобат қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасига бир ой муддатда фойдаланилмаётган мулклар бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш ва уларнинг мулкдорларига нисбатан таъсир чоралари қўллаш юкланди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    3641
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-09-10 12:41:01

Республикамизнинг барча ҳудудларида авж олган бир ҳолат бор эди. Пули ва бойлиги куп фуқароларимиз юқоридагига ўхшаган бўшаб файдаланмасдан қолган биноларни олволиб халқ тилида айтганда "душман кўзи" сифатида ўз бойликларни кенгайтириб олишган сир эмас. Аксарият фуқаролар Мана ўтган бир неча йиллар давомида хеч қанақасига ушбу бинолардан унумли фойдаланмасдан йилдан йилга хароба холича қолдириб келганлиги натижада уйсиз ва бомж бўлиб қолган шахслар маконига айланиб бораётганди. Юқоридаги қарорни айни вақтда қабул қилингани ўйлайманки мулдорлар томонидан ушбу бинолар сотилишига ёки тадбиркорлигини кенгроқ ривожлантириш учун ер майдонлари ва биноларга эхтиёж сезаётган ишбилармонларимиз билан шерикчилик асосида ҳамкорлик қилишларига ундайди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+