Ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссияси ҳамда гуруҳлари ташкил этилади

11.09.2018, 18:47

Ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссияси ҳамда гуруҳлари ташкил этилади

"Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" Президент қарори қабул қилинди.

Қуйида қарорнинг тўлиқ матнини ҳавола этамиз.  

Таъкидлаш лозимки, ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва инвестициялар, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш учун максимал даражада қулай шарт-шароитлар яратиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар қатор тизимли муаммо ва камчиликларга дуч келмоқда.

Хусусан, янгидан ташкил этилган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари, инвестицияларни жалб этиш, иқтисодиёт ва тадбиркорликни, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ҳамда туризмни ривожлантириш учун масъул бўлган ҳоким ўринбосарлари томонидан тадбиркорларнинг долзарб муаммоларини ҳал этишга, ҳудудларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга, шунингдек, мавжуд салоҳиятдан максимал даражада фойдаланишга кўп ҳолларда бепарво муносабатда бўлинаётганлиги кузатилмоқда.
 
Республика ва жойлардаги давлат бошқаруви органларида кенг тарқалган ва бартараф этилмаётган тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини кўриб чиқиш ва амалга ошириш, зарур ишлаб чиқариш объектлари, ер участкалари ва кредит маблағларини ажратиш, муҳандислик-коммуникация ва бошқа инфратузилма объектларини яратиш масалаларини ҳал этишдаги сансоларлик, бюрократизм ва тўсиқлар билан боғлиқ ҳолатлар тадбиркорлик субъектларини ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга фаол жалб этиш, ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини ошириш, саноат ишлаб чиқаришини кенгайтириш ва хизматлар соҳасини ривожлантиришни таъминламаяпти.
 
Бундан ташқари, жойлардаги ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг малакаси ва амалий тажрибаси етарли даражада эмаслиги, республика давлат бошқаруви органлари томонидан улар фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш ишларининг сустлиги қабул қилинаётган қарорларнинг самарали ижро этилишига ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичларига эришишга салбий таъсир кўрсатмоқда.
 
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этиш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, бўш турган объектлар, ер участкалари ва бошқа инфратузилмадан самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида:
 
1. Қуйидагилар:
 
Ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) 1-иловага мувофиқ таркибда;
 
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ҳудудий гуруҳлар (кейинги ўринларда – ҳудудий гуруҳлар) 2-14-иловаларга мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
 
2. Белгилаб қўйилсинки:
 
ҳудудий гуруҳлар таркибига кирган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ва ходимлари асосий иш жойи бўйича мажбуриятларини бажаришдан озод қилинади ҳамда доимий равишда ўзларига бириктирилган ҳудудда бўлади;
 
Комиссия ва ҳудудий гуруҳлар ишига Комиссия ва ҳудудий гуруҳлар раҳбарларининг қарори билан давлат органлари ва ташкилотларининг бошқа вакиллари ҳам жалб этилиши мумкин;
 
Комиссия ва ҳудудий гуруҳларнинг сўровлари, кўрсатмалари барча давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ва мансабдор шахслари томонидан сўзсиз ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.
 
3. Қуйидагилар:
 
а) Комиссиянинг асосий вазифалари этиб:
 
10 кунда камида бир марта жойлардаги давлат органлари ва ташкилотлари даражасида ҳал қилинмаган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган мавжуд бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш;
 
тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қабул қилинган қарорлар, шу жумладан, давлат органлари ва ташкилотларига манзилли топшириқлар назарда тутилган қарорлар ижроси устидан тизимли назоратни амалга ошириш;
 
ҳудудий гуруҳлар томонидан чуқур таҳлил асосида аниқланган тадбиркорликни ривожлантириш, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга оширишдаги бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш мақсадида қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш белгилансин;
 
б) ҳудудий гуруҳларнинг асосий вазифалари этиб:
 
ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳолатини, шу жумладан, муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва бошқа инфратузилмани ўрганиш, шунингдек, уларни, шу жумладан, халқаро молия институтлари ва хорижий тижорат банклари маблағларини жалб этган ҳолда янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
 
ҳудудларнинг эҳтиёжи ва салоҳиятидан (ресурс, табиий-иқлим, меҳнат ва бошқалар) келиб чиқиб, инвестиция киритишни талаб этадиган истиқболли лойиҳаларни, шунингдек, бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларини ўрганиш ва аниқлаш;
 
тадбиркорлик субъектлари томонидан қўллаб-қувватланган ва тегишли ҳудудда амалга ошириш таклиф қилинаётган истиқболли лойиҳаларни тезкор кўриб чиқиш чораларини кўриш, салоҳиятли инвесторлар билан музокаралар ва учрашувлар ўтказиш;
 
тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини, шу жумладан, халқаро молия институтлари ва хорижий тижорат банкларининг кредит линиялари ҳисобидан амалга оширишда тижорат банкларининг иштирокини таъминлаш;
 
бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларини аукцион савдоларига қўйиш билан боғлиқ масалаларнинг тезкорлик билан ҳал этилишини таъминлаш;
 
жойларда давлат органлари ва ташкилотлари даражасида ҳал қилинмаган тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ муаммоли масалаларни, шунингдек, зарур ҳолларда, истиқболли тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифларни Комиссияга киритиш;
 
вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари дирекцияларининг тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш.
 
4. Комиссиянинг ишчи органи функцияси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармасига;
 
ҳудудий гуруҳларнинг ишчи органи функцияси маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инвестиция, инновация, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича котибиятларига юклатилсин. 
 
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
 
ҳудудий гуруҳлар молиялаштириш манбаларини (маҳаллий бюджет, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг тегишли фаолият соҳалари бўйича бюджетдан ташқари жамғармалари) аниқлаган ҳолда, давлат органлари ва ташкилотлари зиммасига тегишли ҳудудда амалга ошириш учун тавсия этилаётган салоҳиятли лойиҳалар бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун шартнома асосида лойиҳа ташкилотларини жалб этиш юзасидан мажбуриятларни юклаш ҳуқуқига эга;
 
қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда аукцион савдоларига қўйиладиган бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкалари тадбиркорлик субъектларининг аниқ инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини белгилаган ҳолда савдога қўйилади;
 
тегишли ҳудудда, шу жумладан, бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш учун тавсия этилаётган салоҳиятли лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг веб-сайтларида ва Интернетдаги ижтимоий тармоқларда жойлаштирилади, шунингдек, телевидениеда эълон қилинади;
 
тадбиркорлик субъектлари тегишли ҳудудда амалга ошириш учун тавсия этилаётган салоҳиятли лойиҳаларни танлашда тегишли ҳужжатларни кейинчалик ҳудудий гуруҳнинг ишчи органига юбориш учун Давлат хизматлари марказларига ёки бевосита ҳудудий гуруҳнинг ишчи органига мурожаат қилиши мумкин;
 
ҳудудий гуруҳлар бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкаларининг уларда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мажбуриятларни, шу жумладан, инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни кўрсатган ҳолда электрон аукцион савдоларига қўйилишини таъминлайди;
 
ҳудудий гуруҳлар, зарур ҳолларда, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун салоҳиятли хорижий инвесторларни, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари вакилларини жалб этган ҳолда хорижга чиқиш ҳамда халқаро инвестиция форумлари ва конференцияларда иштирок этиш орқали излаш ва топиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга;
 
ушбу қарор талабларига мувофиқ ўтказиладиган электрон аукционни ўтказишнинг умумий муддати, истисно тариқасида, “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида амалга ошириладиган барча тартиб-таомиллар билан бирга 10 кундан ошмаслиги лозим;
 
бўш турган давлат мулки объектлари ёки ер участкалари аукцион ғолибига бир йилгача муддатда олдиндан захирага олиш шартларида (лойиҳанинг мураккаблигидан келиб чиқиб, муддатини узайтириш имконияти билан) кейинчалик инвестиция шартномасида кўрсатилган шартлар бажарилганидан сўнг эгалик ва фойдаланиш ҳуқуқини расмийлаштирган ҳолда берилади. Инвестор томонидан инвестиция шартномасида кўрсатилган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, захирага олиш инвесторнинг харажатлари қопланмаган ҳолда бекор қилинади;
 
Комиссия ҳар ойда амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳудудий гуруҳлар ҳисоботини эшитади, сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига ахборот киритади.
 
6. Қуйидагилар ҳудудий гуруҳлар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонлари этиб белгилансин:
 
тегишли ҳудудда ҳар минг кишига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ва кўрсатилган хизматлар;
 
тегишли ҳудудда, айниқса, ёшлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун яратилган доимий иш ўринлари;
 
амалга оширилган тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳалари, шунингдек, ўзлаштирилган инвестициялар, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар;
 
ишлаб чиқариш фаолиятига жалб этилган бўш турган объектлар ва ер участкалари;
 
эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудларида амалга оширилган лойиҳалар.
 
Белгилаб қўйилсинки, ҳар чорак якуни бўйича ишларнинг натижадорлигига қараб:
 
Комиссия қарори билан Комиссия ва ҳудудий гуруҳлар аъзоларига энг кам иш ҳақининг 30 бараваригача миқдорда, уларнинг раҳбарларига эса энг кам иш ҳақининг 50 бараваригача миқдорда бир марталик мукофот тўланади;
 
Комиссия ва ҳудудий гуруҳлар аъзоларига, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларига нисбатан 30 фоиздан 50 фоизгача миқдорда лавозим маошидан ушлаб қолиш ёки эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш шаклида жавобгарлик чоралари қўлланади.
 
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Давлат хизматлари марказларида бўш турган давлат мулки объектлари ва ер участкалари негизида, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартларида амалга ошириш учун келиб тушаётган тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини ҳисобга олишнинг уларни кўриб чиқиш жараёнини мониторинг қилишга имкон берадиган электрон тизимини жорий этсин.
 
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари (З.Низомиддинов) бир ҳафта муддатда Комиссия ва ҳудудий гуруҳлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини белгилашга алоҳида эътибор қаратган ҳолда Комиссия ва ҳудудий гуруҳларнинг иш регламентини тасдиқласин, шунингдек, уларнинг аъзолари, тегишли давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларига нисбатан рағбатлантириш ва жавобгарлик чоралари қўлланилишини таъминласин. 
 
9. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “ЎзИнжиниринг” Республика лойиҳа институтининг Ўзбекистон муҳандислар-консультантлар уюшмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
 
лойиҳа, инжиниринг ва консультация хизматларини ривожлантириш;
 
уюшма аъзоларини истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича фаолиятга жалб этиш;
 
уюшма аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш;
 
халқаро молия институтлари ҳисобидан молиялаштириладиган муҳандислар-консультантлар, лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ходимларининг малакасини ошириш;
 
олий таълим муассасалари билан уларнинг ўқув дастурларига лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги энг янги ютуқ ва инновацион ёндашувларни жорий этиш бўйича ҳамкорлик қилиш;
 
хорижий муҳандислар уюшмалари билан ҳамкорлик қилиш, сифатли лойиҳалаштириш ишларини, шу жумладан, хорижда амалга ошириш учун консорциумлар шакллантириш.
 
10. Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан биргаликда бир ой муддатда, шу жумладан, хорижий ҳамкорларни жалб этган ҳолда ихтисослаштирилган инвестиция компаниясини ташкил этиш бўйича таклифлар киритсин, бунда:
 
инвестиция компанияси инвесторлар, шу жумладан, хорижий инвесторлар ресурcларини жалб этиши;
 
инвестиция компанияси хўжалик юритувчи субъектлар устав капиталида уларнинг самарадорлиги ва даромадлилиги кўрсаткичларини ошириш учун иштирок этиши;
 
инвестиция компанияси бўш маблағларининг республика ҳудудларидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жойлаштирилиши;
 
инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун маҳаллий ва хорижий консультантлар жалб этилиши назарда тутилсин.
 
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳудудий гуруҳларга юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши, шу жумладан, уларнинг жойлаштирилиши ва ҳаракатланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминласин.
 
12. Белгилансинки, мазкур қарорни амалга ошириш билан боғлиқ тадбирларни, шу жумладан, транспорт харажатларини, яшаш харажатларини, ҳудудий гуруҳларнинг хорижий давлатларга ташрифларини ташкил этиш, консультантларни жалб этиш харажатларини, шунингдек, бир марталик мукофотлар тўлашни ва бошқа ташкилий чора-тадбирларни молиялаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари буюртманомаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетларига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
 
13. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, вазирлик, идора ва ташкилотларнинг мультимедиа марказлари ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти, шунингдек, ҳудудий гуруҳлар фаолияти ва мавжуд лойиҳа таклифлари кенг ёритилишини ташкил этсин.
 
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М.Мавлонов зиммасига юклансин.
 
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти                  Ш.МИРЗИЁЕВ
 
Тошкент шаҳри,
2018 йил 11 сентябрь
  • Кўрилди
    5612
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

ГУЛСАРА2020-02-21 14:55:06

ШЕРАБОД ТУМАНИ ВАНДОБ МАҲАЛЛАСИ ҲУДУДИДАН УЧ ЙИЛДАН БУЁН ТАНДИБКОРЛИК ҚИЛИШ ЁШЛАР СПОРТ СОХАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БУШ ТУРГАН ЕРГА СТАДИЁН ҚУРИШ УЧУН ХУЖЖАТЛАРИМНИ ТАХЛАБ ЧОПИБ ЮРИБМАН ХУЖЖАТИМ ХАЛ БЎЛМАГАНЛИГИНИНГ САБАБИ ШЕРАБОД Т ВАНДОБ МАҲАЛЛАСИ РАИСАСИ ЖУМАЕВА НОРҲОЛ ЎЗ МАНФАТИ УЧУН МЕНИНГ ТАДБИРКОРЛИГИМГА ТЎСҚИНЛИК ҚИЛИБ МЕН ТАДБИРКОРЛИК УЧУН ОЛАМАН ДЕГАН ЕРИМНИ ЎЗИНИНГ ЯҚИН ҚАРИНДОШИГА ОЛИБ БЕРЯПДИ БИЗ БИР ОДДИЙ ФУҚАРО НИМА ҚИЛАЙЛИК МАҲАЛЛА УМУМАН ВАНДОБ МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАРИНГ ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛИШИГА УМУМАН ЁРДАМ ҚИЛМАЙДИ МЕН 23-ЙИЛДАН БУЁН НОГИРОН ФАРЗАНД БОҚИБ БИРОР БИР ИШ ҚИЛОЛМАГАНДИМ ЭНДИ ТАДБИРКОРЛИК УЧУН ХАРАКАТ ҚИЛСАМДА МЕНИ ФАОЛИЯТИМГА ТЎСҚИНЛИК ҚИЛЯПДИ ШЕРАБОД ТУМАН ВАНДОБ МАҲАЛЛАСИ РАИСАСИ ЖУМАЕВА НОРҲОЛ ЁРДАМ ҚИЛИНГЛАР ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИМГА


Шахбоз2019-11-29 05:15:35

Ассалому алайкум Мен Чандлер ёнгок,ларидан бог к,имок,чиман. 2 гектар мик,дорида ер олсам менга к,анда имтиё ва ёрдамлар берилади?


Тошкин2019-08-13 09:37:22

Тадбиркорлар учун хозирги кунда энг долзарб муаммолардан бири - Банк кредитларини расмийлаштиришдир. Банк кредитларининг асосий кисми давлат банкидан чикаяпти лекин уни хусусий банкдан чикаяпгандек маъмуриятчилик жуда кучли. Мана шу ерда сансалорлик, тускинлик ва хакозолар бошланади. Лекин самара булмайди. Республикамизда тадбиркорликни ривожлантириш учун кредитларни чикаришни эркинлаштриш ва маъмурий буйруквозликнинг, коррупциянинг сояси булган хар хил комиссияларни тугатиб, банк - мижоз тугридан тугри ишлаши лозим. Банкдан чикаяпган кредитни тадбиркор мустакил узи хохлаган товар ва йуналиш буйича фойдаланиши лозим, бунда тадбиркор пул маблагларидан эркин фойдаланиши лозим. Шу нарсаларга йул куйиб берилмаса бир жойда юраверамиз.


Шафоат2019-07-24 21:14:15

Бизнес лойихам бор. Лойихамни урганган танишим Туркия банкидан кредит олиб инвесторлик килишга тайер. Бизнес лойихамни урганиб чикиб, у фойдадан лойихадаги даромад, чет эл банкидан оладиган кредитини бемалол коплаши ва фойда колдиришига амин булди. Туркия банки Узбекистон банкидан ушбу лойиха амалга оширилиши тугрисида кисман банк гаров хати беришини суради. Аммо бизнинг банкларда бу гаров хатини бериши учун, тадбиркор лойихани 125% коплайдиган гаров, хисобида лойиха кийматидан келиб чикиб 25% пул маблаги булиши талаб этилади. Савол агар лойиха кийматини 125 фоиз коплай олмайдиган гарови булмаган тадбиркор бу лойихасини кандай амалга ошириши мумкин? Унга кандай амалий ердам курсата оласизлар?


Зафар2019-07-14 07:44:28

Ассалому алайкум Сизларлар Билан кандай богланса булади. Бизга ердамингиз керак. Тел 998964535236; 998937483426; илтимос алокага чикинг


Зафар2019-07-12 23:04:35

Ассалому алайкум биз тадбиркормиз бизга ердам керак каерга бориб мурожаат килсак булади тел ракамим 998974535236; 937483426


Хакимжон2019-06-28 08:42:51

Мен ятт очиб ва савдо саноат палатасига азо булиб миллий хунармандчилик тандирчилик билан шугулланаман шу тандирларимни ахоли ва савдо точкаларига таркатиш учун имтиёзли кридитга 100000000 (юз миллион сумга кичик хажимдаги юк машинаси сотиб олишим мумкинми


Сулаймон2019-06-08 17:26:32

48 йилдан бери ер майдонимга уч ўғлим ва уч келиним учун ишлаб чиқариш корхонаси қураяпман. Лекин 48 йил давомида ҳар йили шу фойдаланиб келаётган ер майдонимни қонунийлаштириш учун Бухоро туман ҳокимлигига ариза билан мурожаат қилганман. Лекин менга ҳеч ким амалий ёрдам бермаяпти. Қурилаётган бином учун кредит олмоқчи бўлдим. Ер майдонинг қарори бўлмаганлиги учун кредит олиб билмадим натижада уч ўғлим шу ишлаб чиқариш корхонасининг қурилиши учун Россияга ишга кетишди. Бу бинони қонунийлаштириш учун амалий ёрдам ёки қонуний йўл кўрсатсангиз. тел: +998936872950 Шаропов С.


Шамсиддинов Д. С2019-06-05 10:03:54

Ассалому алайкум. Яхши ният билан оилавий тадбиркорлик ун давлатдан руйхатдан уттим. Лекин фаолиятим сирдаре вил мирзаобод туманида. 8 фоизлик кредит олиш ун 6 та банкка бордим сарсонгарчилик. Умумий овкатланишга йук экан бу кредит. Вилоятга берилмас экан. Иш бошлаб куйганман 10 млн накд пул тикиб. Бу сарсонгарчилик оркасидан ишимни тухтатмокчиман бирон йул курсатинг илтимос


Бобокулов Рахматилло2019-03-18 20:36:47

Шерабод туман хокимлиги тамондан тадбиркорлик ишларимга йордам урнига факат тускинлик эшитадиган йордам берадиган рахбар буса бориб батафсил хамма гапларди айтиб тушунтириб ишларимизди битказсак


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+