Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёевни Беларусга таклиф этди (+ФОТО)

13.09.2018, 11:59

Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёевни Беларусга таклиф этди (+ФОТО)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко 12 сентябрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди. 

Ташриф доирасидаги асосий тадбирлар 13 сентябрь куни Кўксаройда расмий кутиб олиш маросими билан бошланди. 

Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко аввал тор доирада музокара ўтказди. 

Давлатимиз раҳбари олий мартабали меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон билан Беларусь самимий дўст ва ишончли шерик эканини таъкидлади. 

– 2016 йил Самарқанддаги учрашувимизда давлатлараро муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлашга келишиб олгандик. Ўтган икки йилда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик халқларимизни қувонтирадиган даражага етди. Ўзаро товар айрибошлаш ҳажми 2017 йил якунлари бўйича 60 фоиздан зиёд ўсди. Жорий йилнинг январь-июль ойларида эса қарийб 4 баробар ошди. Бундай натижалар ҳеч қачон бўлмаган. Бу ўзаро ҳамкорлик учун улкан салоҳият борлигидан, одамларимиз бир-бирини соғинганидан далолат беради. Мамлакатларимиз иқтисодиёти бир-бирини тўлдиради, – деди Шавкат Мирзиёев.

Беларусь Президенти таклиф учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.

– Сизнинг раҳбарлигингизда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар таҳсинга сазовор, – деди Александр Лукашенко. – Ҳам ички, ҳам ташқи сиёсатда оқилона ўзгаришлар қилдингиз. 33 миллион аҳолига эга гигант мамлакатни тўғри йўлдан олиб боряпсиз. Қўшни давлатлар билан муносабатларни мустаҳкамладингиз. Ушбу муваффақиятли сиёсий курс билан Сизни табриклайман. Биз яхши билган ва ўзаро манфаатли бўлган барча соҳаларда ҳамкорлик қилишга, тажриба алмашишга тайёрмиз.

Музокарада Ўзбекистон билан Беларусь ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликка доир кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди. Ўзбекистон Республикаси билан Беларусь Республикаси ўртасидаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлашга, ўзаро манфаатли соҳалардаги алоқаларни изчил ривожлантиришга келишиб олинди.

Халқаро ва минтақавий жараёнлар юзасидан фикр алмашилар экан, бугунги кундаги долзарб масалалар бўйича томонларнинг позицияси мос келиши тасдиқланди. Давлат раҳбарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида бир-бирини қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирди. 

Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёевни ўзи учун қулай вақтда Беларусга ташриф билан боришга таклиф этди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1661
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши матбуот котиби Ш. Толиаова2018-09-13 14:47:54

Меҳмондўст ўлкамиздан нуфузли мехмонлар ташрифи узилмаётганида улкан ривожланишга, тинчлик-барқарорликка қўйилган аниқ қадамлар бор десак хато бўлмайди. Беларусь-Ўзбекистон: икки томонлама ҳамкорлик ҳар икки халқ ўртасида кенг кўламли юксалишларга хизмат қилиши шубхасиз. Президентимиз барча халқлар билан хамдўстлик ришталарини мустахкамлаб бораётганидан халқи миз одамлари бағоят шод. Дўстлик ришталари қанча мустахкам бўлса тинчлик ва мамлакатлар аро ривожланишлар ҳам шунча юксалиб бораверади.

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+