Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Аградаги Тож Маҳал мажмуасига ташриф буюрди (фото)

30.09.2018, 14:58

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга  Аградаги Тож Маҳал мажмуасига ташриф буюрди (фото)

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга 30 сентябрь куни Аградаги Тож Маҳал мажмуасига ташриф буюрди.

Президентимиз Ҳиндистонга давлат ташрифини ушбу тарихий обидадан бошлагани бежиз эмас. Бобурийлар мероси бўлган ушбу ёдгорлик ўзбек ва ҳинд халқларининг тарихи муштараклиги, икки мамлакат алоқалари мустаҳкам асосга эга экани ифодасидир.

Маълумки, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва унинг авлодлари Ҳиндистонда улкан мақбаралар, қалъалар, шаҳарлар бунёд этган. Савдо, илм-фан, маданият,  меморчиликни ривожлантирган. Тож Маҳални ҳам Бобур бобомизнинг авлоди Шоҳ Жаҳон қурдирган.

Унинг меморий ечими шунчалик мураккаб ва ноёб бўлганки, минглаб қурувчилар томонидан 20 йилдан зиёд вақт давомида барпо этилган. Мақбара ва минораларнинг ҳамма жойи оқ мармар билан қопланган. Ёдгорлик юртимиздагидек нақшлар ва Қуръон суралари билан безатилган.

Тож Маҳал дунёнинг етти мўъжизасидан бири саналади. 1983 йилда ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Бу тарихий обида ҳамон гўзаллиги ва муҳташамлиги билан бутун дунё сайёҳларини ўзига жалб этади. Бу ерга ҳар йили қарийб 5 миллион турист келади. Тож маҳал Ҳиндистоннинг туризм салоҳияти, айниқса, аграликлар ҳаётида муҳим ўрин тутади.

Мақбара зиёрати чоғида Қуръон тиловат қилинди.

Ҳиндистонлик расмийлар билан мулоқотда Президентимиз Ўзбекистонда ҳам қадимий обидалар, муқаддас зиёратгоҳлар кўплиги, икки мамлакат ўртасида сайёҳлар борди-келдисини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев мажмуанинг фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзиб қолдирди.

Давлатимиз раҳбари Нью-Деҳли шаҳрига жўнаб кетди.

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    4972
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-10-03 10:38:43

Икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар янада мустахкам бўлсин!


Абдурахмонов Азамат Остонақулович- O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти Ташкилий-партиявий ишлар бўлим мудири2018-09-30 17:36:25

Ўзбекистон ва Хиндистон тарихан бир бирларига яқин қардош халқлар хисобланади. Биз Хиндистондан ўрганишимиз керак бўлган жуда кўп жиҳатлар мавжуд. Масалан, тиббиёт, саноат ва электротехника соҳаларида жуда илғор.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+