Эндиликда банклар ҳам микроқарз беради

04.10.2018, 13:13

Эндиликда банклар ҳам микроқарз беради

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига иқтисодий муносабатлар ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилмоқда. 

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, банклар эндиликда микроқарз бериш банк операциясини амалга оширадиган бўлди.

Эндиликда лицензия талаб этадиган фаолият турлари учун лицензиянинг амал қилиши муддати чекланмаган ҳолда берилади. Қонунчиликда лицензиянинг муддати чекланиши мумкин, лекин бу муддат беш йилдан кам бўлмаслиги лозим.

Шунингдек, киритилган ўзгартишларга кўра аэропортлардаги ташиш ишларини бажарувчи ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш, аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш учун лицензия олиш талаб этилмайди.

Микромолиявий хизматлар кўрсатиш шартномалари бўйича йиллик қарз миқдорининг ярмидан кўпини ташкил этадиган суммада фоизлар ҳисоблаш, воситачилик ҳақлари ва неустойка (жарима, пеня) ундириш, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллаш тақиқланади.

Эндиликда божхона брокери сифатида фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома талаб этилмайди.

Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналар товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлашга олиб чиқиш учун товарни қайта ишлаш жараёнининг техник-иқтисодий асосларини ваколатли орган билан келишиш, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига зарар етказмаслиги ҳақида ваколатли органнинг хулосасини олиш талаби бекор қилинди.

Бундан ташқари божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиснинг малака аттестати бекор қилинди.

  • Кўрилди
    3039
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шукрона2018-10-07 14:42:01

Качон мекро карз бериладиган Кай тартибда12


Улугбек2018-10-05 22:23:22

Банклар кридит беради деб конун чикани Билан банкларда жуда муаммоси куп масалан мен истимол кридити олишимга 1.5 ой вакт кетди хаво совиди менга музлатгич кишда кк эмаску буларни топиб олган бахонаси тошкентдан базани беркитиб куйди деб туришаверади бизда бу даражада ишлашига вакт керак деб уйлайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+