Владимир Путин: “Ўзбекистон — Россиянинг стратегик ҳамкори ва иттифоқчиси”

12.10.2018, 19:22

Владимир Путин: “Ўзбекистон — Россиянинг стратегик ҳамкори ва иттифоқчиси”

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатга янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Б. Асадовдан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олиш вақтида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида ўз муносабатини билдириб ўтди.

Бу ҳақда "Халқ сўзи online" Кремль матбуот хизмати тарқатган ахборотга асосан хабар қилмоқда.

“Ўзбекистон — Россиянинг стратегик ҳамкори ва иттифоқчиси. Икки томонлама алоқаларимиз сиёсий, иқтисодий, ҳарбий-техникавий, маданий ва гуманитар соҳаларда чуқурлашмоқда. Келгуси ҳафтада Тошкентга ташрифим чоғида Президент Шавкат Миромонович Мирзиёев билан кенг миқёсда музокаралар олиб борамиз ва уларнинг натижалари бўйича ҳукуматлараро ва тижорий ҳужжатлар имзоланади”, дея алоҳида таъкидлаган Россия Федерацияси Президенти.

  • Кўрилди
    1305
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+