Шавкат Мирзиёев: Ҳозирги замонда ким ютади - интилган ютади, меҳнат қилган ютади

12.10.2018, 20:36

Шавкат Мирзиёев: Ҳозирги замонда ким ютади - интилган ютади, меҳнат қилган ютади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни Тошкент вилоятининг Бўка туманига ташриф буюрди. «Валихон ота» фермер хўжалиги даласида бўлиб, пахта теримини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Жорий йил июль ойида ўтказилган видеоселектор йиғилишларида давлатимиз раҳбари ғўза ривожини жадаллаштириш, ҳосилга ҳосил қўшиш бўйича долзарб вазифаларни белгилаб берган эди. Шунга мувофиқ Тошкент вилоятида ҳам зарур агротехник тадбирлар амалга оширилди. Вилоятда қарийб 76 минг гектар, Бўка туманида салкам 13 минг гектар майдонда пахта етиштирилди. Айни кунларда пахта терими давом этмоқда. 

Президентимиз шу ерда вилоят фермерлари ва қишлоқ хўжалиги мутасаддилари билан суҳбатлашди.

Бу йилги об-ҳаво пахтачилик учун ноқулай келди. Сув кам, зараркунанда ҳашаротлар кўп бўлди. Пахта ривожи кечикди. 

Давлатимиз раҳбари ҳамма соҳалар қатори қишлоқ хўжалигида ҳам асосий мақсад халқимиз манфаати эканини, қайси маҳсулот кўпроқ даромад келтирса, ўша экилишини таъкидлади. 

Манфаатдорлик бўлиши учун қилинган харажатни қоплаб, фойда кўриш керак. Эртанги куни бугунидан яхши бўлиши учун ҳар бир одам ўзи ҳаракат қилиши зарур. Ҳозирги замонда ким ютади - интилган ютади, меҳнат қилган ютади, деди Шавкат Мирзиёев.

Бу йил пахта ҳосилини йиғиб-теришда нарх икки баробар оширилди. Жумладан, Тошкент вилоятида бир килограмм пахта териш учун минг сўмдан зиёд пул тўланмоқда.

Мулоқотда фермерларга ўз меҳнати самарасини кўриш вақти келгани, бунинг учун пахта теримини уюшқоқлик билан ташкил этиб, ҳосилни ёғинли кунларга қолдирмай йиғиб олиш зарурлиги таъкидланди.

  • Кўрилди
    2171
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-10-13 19:26:53

Фермерлик фаолияти ва ривожига шахсан Президент эътибори-бу фермерларга шараф бўлиши билан бирга масъулият ҳам юклайди. Бундай шарафга муносиб бўлиш, билдирилган ишончни оқлаш, халқ бойлигига бойлик қўшиш ва ўзи ҳам даромад қилиши-фермерлар учун кунлик иш мезонига айланмоғи лозим.

Рахманова Гульнара УзЛиДеП тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-13 10:26:50

Хурматли Президентимиз похта далаларида. Рахмат!. Хар бир юртим деган инсон буш пайтларидан тугри фойдаланиб йигин терим ишларига иктиёрий катнашиши бу катта инсонийлик фозилоти, элга хурмати, ойласига эътибори.

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+