Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 1 млн. 684,5 минг сўмни ташкил этмоқда

17.10.2018, 09:20

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 1 млн. 684,5 минг сўмни ташкил этмоқда

2018 йил январ-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 684,5 минг сўмни (иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсатсия ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи, ижтимоий суғурта ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд) ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 22,9 % га ўсишни таъминлади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилмоқда.

Таълим соҳасида 21 858 та муассасада 998,2 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 38,3 %ни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 11461,1 млрд. сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 29,0 %ни) ташкил этган. Мазкур соҳада ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 275,8 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 17,1 % га ўсди.  

Саноат иқтисодий фаолият турида  603 та корхонада 457,1 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 17,5 %ни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 10494,9 млрд. сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 26,5 %ни) ташкил этган. Саноат соҳасида ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2550,9 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 28,6 %га ўсди. 

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида 1414 та муассасада 431,4 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 16,5 %ни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 4215,4 млрд. сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 10,7 %ни) ташкил этган. Мазкур соҳада ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1085,7 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 17,7 %га ўсди.

Ташиш ва сақлаш иқтисодий фаолият турида 203 та корхонада 115,7 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 4,4 %ни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 2458,2 млрд. сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 6,2 %ни) ташкил этган. Мазкур соҳада ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 2361,2 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 23,7 % га ўсди. 

Молиявий ва суғурта фаолияти иқтисодий фаолият турида 172 та муассасада 67,2 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 2,6 %ни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 1943,0 млрд. сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 4,9 %ни) ташкил этган. Мазкур соҳада ишловчиларга ҳисобланган ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 3213,1 минг сўмни ташкил этиб,  2017 йилнинг мос даврига нисбатан 27,6 % га ўсди.  

  • Кўрилди
    6549
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Мирзо2018-10-18 16:00:44

Музрабодда канака иш уринлари мавжуд 1600сумлик


Равшан2018-10-17 18:03:17

Умуман хакикатга тугои келмайдиган маълумот!!!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+