Бошланғич тўловсиз автокредитлар эълон қилинди

18.10.2018, 09:28

Бошланғич тўловсиз автокредитлар эълон қилинди

GM Uzbekistan АЖ харидорларга қулайлик яратиш мақсадида бугунги кунда автокредит тақдим этаётган тижорат банклари фаолиятини ўрганиб чиқди.

Маълум бўлишича, бугунги кунда 18 та тижорат банклари турли шартларда автокредит хизматини таклиф этишмоқда.

Улар орасида дастлабки тўлов миқдори 0% бўлган банклар ҳам мавжуд. Хусусан, “Равнақ банк”, “Ориент Финанс Банк», «Туркистон банк»лар томонидан дастлабки тўлов мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам автокредит тақдим этилмоқда. Бунда мижоз ўз томонидан кредит тўловининг гарови сифатида бозор баҳоси автомобиль нархидан 125% баланд бўлган мулкни ёҳуд шунча миқдорда суғуртани амалга ошириши лозим бўлади. Бундай кредитларнинг муддати 36 дан 60 ойгача, йиллик ставкаси 24-28 %ни ташкил қилади.

Масалан, агар сиз Nexia 3 LT 2-поз. ХАТБ «Равнақ банк»нинг 5 йил муддатга йиллик 26% ставкада автокредитини расмийлаштирсангиз, ойлик тўлов ўртача 2,6 млн. сўмни ташкил қилади. 

GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар хариди учун тижорат банклари томонидан тақдим этилаётган автокредитларнинг батафсил шартлари билан қуйидаги ҳавола орқали келтирилган рўйхатда танишишингиз мумкин:  http://gmuzbekistan.uz/avtokredit/avtokreditovanie.pdf

Автомобилни кредитга расмийлаштириш учун ўзингизга қулай бўлган банк филиалларига мурожаат қилишингиз лозим.

  • Кўрилди
    69887
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Суннатилло2023-03-27 12:09:18

Иложи бўлса бош ьўловини олиб ташлаш керак. Шунда мижоз ҳам кўпаяди. Мен ҳам олган бўлардим.


ТУЛКИН2023-03-17 09:37:42

БОШ ТУЛОВСИЗ БУЛСА ОЛАМАН


Анвар2023-03-14 15:00:02

бош тулови булмаса олар едим ессиз


Саодат2022-07-04 20:56:17

Гаровга нима қойса бўлади машинани ўзи бўлмайдими


Азим2022-05-13 01:24:02

Бошлангич тулов йук булса оламан


Иномжон Камилжанович 2022-03-27 20:09:25

Бу ўзбекистон ҳалқи учун юқори имконият олишга ҳаракат қиламиз


Шохиста2022-03-22 13:04:25

Мен хам олардим рост булса


Бахора2022-03-17 15:40:39

Оламан насиб булса менга жудаям ёкдии


Хикматова бахора2022-03-17 15:39:40

Оламан берсангизлар


Хуршид2022-03-12 10:27:31

бошлангия тулови булмаса оламан


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+