GM Uzbekistan Lacetti автомобили учун навбатдаги имтиёзли кредитларни эълон қилди

19.10.2018, 15:14

GM Uzbekistan Lacetti автомобили учун навбатдаги имтиёзли кредитларни эълон қилди

GM Uzbekistan ХАТБ «Ravnaq-bank» билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри аҳолиси учун навбатдаги имтиёзли кредитларни эълон қилди. Бу ҳақда компания сайтида эълон қилинди. Қуйида эълоннинг тўлиқ матнини ҳавола этамиз.

Ҳурматли харидорлар, «GM Uzbekistan» ҳамда ХАТБ «Ravnaq-bank» Тошкент шаҳрида имтиёзли автокредитлаш дастури бўйича расмий ҳамкорлар саналади

ХАТБ «Ravnaq-bank» ўзининг 17 йиллиги муносабати билан 2018 йилнинг 22 октябридан эътиборан Тошкент шаҳри аҳолиси учун 500 дона LACETTI CDX A/T (3-поз.) автомобилини имтиёзли кредитлаш бўйича акция эълон қилди.

Сиз LACETTI CDX A/T (3-поз.) автомобилига имтиёзли кредитни қуйидаги кредит шартлар асостида расмийлаштиришингиз мумкин:

1) 10% дастлабки тўлов амалга оширилганда - 5 йилгача – йиллик 22%
2) 30% дастлабки тўлов амалга оширилганда - 3 йилгача – йиллик 20% 
3) 50% дастлабки тўлов амалга оширилганда - 2 йилгача – йиллик 19% 
4) 60% дастлабки тўлов амалга оширилганда – 15 ойгача – йиллик 18%

- Кредит учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин: Ҳужжатлар рўйхати (https://ravnaqbank.uz//upload/medialibrary/2e8/Perechen-dokumentov-Avtokredit-aktsiya-uzb.pdf)
- Даромадлар тўғрисидаги маълумотлар намунаси ушбу ҳаволада: Даромадлар тўғрисида маълумот (https://ravnaqbank.uz/upload/medialibrary/e94/Spravka-o-dokhodakh-obrazets.pdf)
- Кредитни сўндириб бориш жадвали ушбу ҳаволада: Сўндириш жадвали (https://ravnaqbank.uz/upload/medialibrary/91c/Grafik-pogasheniya-Avtokredit-aktsiya-Lasetti.pdf)
- «Ravnaq-bank» ХАТБ жойлашган манзил ушбу ҳаволада: Жойлашуви (https://goo.gl/maps/DUtA56ib88k)

Ушбу акция бўйича ўзингизни қизиқтирган барча маълумотларни «Ravnaq-bank»нинг 71-202-00-82 рақамлари орқали олишингиз мумкин.

«GM Uzbekistan» автомобилларининг бошқа моделларини «Ravnaq-bank» орқали кредитга харид қилиш бўйича қуйидаги ҳаволада орқали маълумот олишингиз мумкин: Автокредитлар (https://ravnaqbank.uz/uz/private/crediting/auto-loan/)

Эслатиб ўтамиз, сиздан турли важларда имтиёзли автокредит расмийлаштириш учун қўшимча маблағ ундириш ҳоллари юзага келганда компаниянинг Call-марказига 71-141-77-77 рақамлари ёҳуд Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 10-07 қисқа рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Яхши кайфият ва ёқимли харид тилаймиз!

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ компания бошланғич тўловсиз автокредитлар ҳамда айнан ушбу Lacetti автомобиллари учун кредитлар эълон қилган эди. 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2798
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Мукарам2019-04-27 11:46:16

Матиз автомобиллар яна ишлаб чиқилиб кредитга берилса бизга ўхшаган аёлларга мос машина эди. Вилоятларга ҳам автокредит бериш купайтирилса яхши бўларди


Журабек2018-10-22 11:29:38

Тошкентдан бошка вилоятларга хам бу имтиёзлар берилса яхши булар эди. Шу имтиёзли автокредитни олишни кутиб юрганлар хам бор.


Жасур2018-10-19 15:47:46

Бошка вилоятларда хам йулга куйилса ва барча турдаги автомобилларга кредитлар ажратилса янада максадга мувофик буларди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+