Тошкентда биринчи меҳмон уйи очилди

22.10.2018, 12:01

Тошкентда биринчи меҳмон уйи очилди

Туризм фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда шарт-шароитларни яхшилаш ва янги туризм хизматлари соҳасини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги “Оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш тўғрисида”ги 631-сонли қарори қабул қилинди. 

Ушбу қарорга кўра оилавий меҳмон уйлари хусусий корхона ёки оилавий корхона тартибидаги тадбиркорлик субъектлари ҳисобланиб, ушбу меҳмон уйларида уй эгасининг оила аъзолари билан бирга яшаш тамойили бўйича бир вақтнинг ўзида 10 нафаргача ташриф буюрувчиларга (туристларга) вақтинча яшаш ва (ёки) овқатланиш бўйича хизматлар кўрсатувчи, шунингдек, ҳар бир яшовчига 3 м2 ҳисобидан тўғри келадиган зарурий турар-жой майдонига эга бўлган хусусий уй-жой ҳисоблананиши белгиланган. Мазкур қарорга кўра Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Воҳидов кўчаси 60 уйда биринчи меҳмон уйи очилди, дея хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати. 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

  • Кўрилди
    1045
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+