Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна қимматлашди

22.10.2018, 17:59

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна қимматлашди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 23 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади, дея хабар қилмоқда "Халқ сўзи online".

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 18сўм 06 тийинга қимматлашиб, 8226 сўм 10 тийинга етган.

Евро курси эса 19 сўм 43 тийинга арзонлашиб, 9470 сўм 71 тийинни ташкил этмоқда.

Бир Россия рубли эса 1 сўм 91 тийинга қимматлашиб, 125 сўм 76 тийинга етган. 1 Буюк Британия фунт стерлинги 45 сўм, 35 тийинга арзонлашиб, 10 751 сўм, 51 тийинни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2887
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-10-22 20:16:03

Доллар курсининг ошиши бу нарх-навога ўзининг салбий таъсирини кўрсатади. Бунинг олдини олиш учун эса мамлакатимизда рақобатбардош экспорт маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришимиз, бунинг учун эса хусусий тадбиркорлик ва кичик ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, улар сони ва сифатини ошириш талаб этилади менимча.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+