Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик мактуби йўллади

23.10.2018, 09:29

Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик мактуби йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти 

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига 

Муҳтарам Президент жаноблари! 

Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг 69 йиллиги муносабати билан йўллаган самимий табригингиз учун Сизга чуқур миннатдорлик билдиришга ижозат бергайсиз. 

Жорий йил бошидан Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларида ижобий тенденция давом этиб, ўзаро сиёсий ишонч муттасил мустаҳкамланиб бормоқда. "Бир макон, бир йўл" ташаббусини биргаликда рўёбга чиқаришда янги муваффақиятларга эришилди, халқларимиз ўртасидаги ўзаро англашув ва дўстлик изчил мустаҳкамланмоқда. Сиз билан Циндао шаҳрида ШҲТ саммити доирасидаги учрашувимизни тез-тез эслайман, ушбу учрашувдан сўнг икки томонлама муносабатларни ривожлантириш бўйича биз қабул қилган янги режалар босқичма-босқич ҳаётга татбиқ этилмоқда. 

Мен Хитой – Ўзбекистон алоқаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаман, ўртамизда шаклланган амалий муносабатлар ва шахсий дўстликни юксак қадрлайман. Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида изчил ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида бундан буён ҳам Сиз билан яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга умид қиламан. 

Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, Ўзбекистон халқи фаровонлиги йўлидаги олижаноб фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

Си ЦЗИНЬПИН,
 
Хитой Халқ Республикаси Раиси
 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1023
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Самидилло Сайидович Махмудов2018-10-23 10:17:10

"КЎП ВЕКТОРЛИК" СИЁСАТ АЛБАТТА ЎЗИНИНГ ИЖОБИЙ НАТИЖАСИНИ БЕРАДИ!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+