Юридик шахс ташкил этмасдан ҳам тадбиркорлик қилиш мумкин

24.10.2018, 10:01

Юридик шахс ташкил этмасдан ҳам тадбиркорлик қилиш мумкин

Ҳукуматнинг 2018 йил 22 октябрдаги қарори билан Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига ўзгартириш киритилди, дея хабар қилмоқда "Ҳуқуқий ахборот" канали. 

Киритилган ўзгартиришларга кўра юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига қуйидаги фаолият турлари қўшилди:

- кўчмас савдо объектларида аралаш чакана савдо қилиш (вақтинча жойлашган ва мавсумий ёки мақсадли ҳусусиятга эга бўлган, шунингдек, иш куни тамом бўлганидан кейин объектни демонтаж қилиниши ва кўчирилишини талаб этувчи объектларда);
- дурадгорлик ишлари (аҳоли буюртмалари бўйича дурадгорлик ишларини амалга ошириш);
- металлни таъмирлаш ишлари (уй шароитида металлдан тайёрланган маиший буюмларни таъмирлаш (калитларнинг дубликатларини тайёрлаш, соябонларни таъмирлаш, бошқа маиший металл буюмларни оддий таъмирлаш);
- ёғоч меъморчилиги (болалар майдончалари ва парк зоналари учун ёғочдан ясалган қурилмалар, ҳайкаллар);
- газламаларга нақшлар солиш (газламалар в акийим ашёларини қўлда бўяш, газламаларга, шу жумладан трафаретли босма ва қўлда расм чизиш усули билан расмлар солиш).      

  • Кўрилди
    1496
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Музаффар раджапов2019-04-07 12:35:50

Мен яқинда пахта ва жунни қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланаман гувохнама олдим.Касса аппарати ва терминал қуйиш шартми? Ахир эски пахта титсак мавсумий иш қишда иш булмайди тадбиркорлик қилмасак ишимиз оғир.Рахмат эьтибор учун . тел. 99890 714 13 36


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-24 15:34:01

Ҳукуматимизнинг 2018 йил 22 октябрдаги қарори, хусусий тадбиркорларимиз иш фаолиятини кегайтттиришга янада кулйаликлар яратади. Тадбиркорликни хар тамонлама куллаб кувватлаш бу сохани жонлантиришга асос булари сузсиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+