Интернет тармоқларида Ўзбекистон имиджи аслидагидек жозибадор эмас. Нега?

29.10.2018, 09:08

Интернет тармоқларида Ўзбекистон имиджи аслидагидек жозибадор эмас. Нега?
Мамлакатимиз қидирув сайтларидаги маълумотларда қай тариқа акс этади? Дунё миқёсида машҳур ГУГЛ ва ЯНДЕКСдан “Ўзбекистон”ни “қидириб” кўрайлик:
 
01.jpg 

Аҳамият беринг, қидирув тасмасининг биринчи саҳифасидан ўрин олган маълумотларни com, org ва ru доменларидаги сайтлар беряпти. Демак, мамлакатимиз билан қизиққан сайёҳ, энг аввал, шу маълумотлардан ўзига хулоса ясайди. 
 
Мамлакат имиджини унинг ички маълумотлар баъзаси (uz доменидаги сайтлар назарда тутилмоқда) эмас, четдан туриб, ташқаридан қараб берилган баҳо белгилаяпти. Замонавий маркетологлар ва ПР мутахассисларнинг ёзилмаган қоидаларига кўра, “қидирув тасмасининг иккинчи саҳифасидаги ахборот беҳуда ахборотдир”. Демак маҳаллий интернет сайтларимиз мамлакатимиз ҳақида қанчалик салмоқли ва жозибадор мақолалар, фото, видеоблоглар тайёрламасин, оддий тармоқ фойдаланувчиси уларгача шунчаки етиб кела олмайди.
  
ЕЧИМ: қидирув тизимларининг алгоритмига кўра, энг сўнгги жойлаштирилган маълумотлар тасманинг энг бошида чиқади. Бундан келиб чиқадики, мамлакатимиз ҳақида имкон борича кўп ва тез-тез ахборот бериш керак. Токи “Ўзбекистон” теги киритилганда сайёҳлар биз берадиган маълумотларга дуч келишсин.
 
Масаланинг бундан бошқа аҳамиятли яна бир жиҳати бор. Аксарият сайтларда берилган маълумотга шарҳ қолдириш, уни баҳолаш тизими мавжуд. Мана шу шарҳларни максимал даражада ижобий бўлиши ва берилган баҳонинг юқори бўлишига эришиш орқали самарали натижага, яъни яхши тасаввур уйғотишга эришиш мумкин. Фикримизни, мисол тариқасида тарихий шаҳарларимиздан биридаги машҳур меҳмонхонага берилган баҳо орқали изоҳлаймиз: 
 
04.jpg05.jpg
 
Юқоридагилар сайёҳларнинг мамлакатимиз билан қизиққанларида ўзлари дуч келадиган вазиятлар таърифи эди. Сўнгги бир ой ичида Ўзбекистон “тег”и билан 1 миллионга яқин маълумот қидирилганини назарда тутадиган бўлсак, мамлакатимизга бўлган қизиқишнинг нақадар юқорилаб бораётганига гувоҳ бўламиз. 
 
Қанийди, жаннатмакон ўлкамиз билан қизиққанларнинг ҳар бирига, “Ўзбекистонни билмоқчи бўлсангиз, келиб 3-4 кун меҳмон бўлиб кетинг”, деб айта олсангиз... 
 
Хўш, келди ҳам дейлик, кейин-чи? Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ҳар қандай сайёҳнинг кўнглини чоғ қилади деб айта оламизми?
 
Давлат статистика қўмитасининг маълумотига кўра, ўтган йил мамлакатимизга 2847,9 хорижий меҳмон ташриф буюрган ва уларнинг 203 мингдан ошиғи айнан туризм мақсадида сафар қилган. 
 
06.jpg
 
08.jpg
 
Тўғри, бу рақамлар умумий кўрсаткичнинг 10/1 ҳам ташкил қилмаяпти, лекин биз диққатимизни айнан шу тоифа меҳмонларга қаратамиз. Сабаби мамлакатнинг туризм салоҳияти ривожланиши ва сайёҳлик орқали олинадиган даромадни шулар белгилайди. Айнан шулар меҳмонхоналарда қолади, йўл-транспорт, гидлар хизматидан фойдаланади, қайтишида миллий кийимлар, сувенирлар харид қиладиган сайёҳ тоифасига киради.
 
ЎзА.
 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1196
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+