Қашқадарёда 4500 га яқин янги иш ўринлари яратилади

31.10.2018, 11:46

Қашқадарёда 4500 га яқин янги иш ўринлари яратилади

Ҳукумат қарори билан 2018–2019 йилларда Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Миришкор ҳамда Чироқчи туманларини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастурлари тасдиқланди.

Мазкур дастурлар озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари, шунингдек қурилиш материаллари, енгил саноат ва бошқа саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш, янгидан барпо этиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, хизматлар соҳаси ва сервисни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасининг янада барқарор ривожланишини таъминлаш, ижтимоий соҳа инфратузилмасини янада такомиллаштириш бўйича инвестиция лойиҳаларини ўз ичига олган.

Дастурлар доирасида вилоятнинг Деҳқонобод, Миришкор, Чироқчи туманларида жами 1305 та лойиҳанинг амалга оширилиши, бу орқали эса 4 500 га яқин янги иш ўринларининг яратилиши назарда тутилган.

Хусусан, ижтимоий соҳа инфратузилмасини янада такомиллаштириш бўйича амалга ошириладиган ишлар доирасида Деҳқонобод туманида 160 ўринли мактабгача таълим муассасаси, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби таркибида ёпиқ сузиш ҳавзасини қуриш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Миришкор тумани марказида янги Маданият ва истироҳат боғини ташкил этиш, Оилавий поликлиника биносини қуриб фойдаланишга топшириш, туман тиббиёт бирлашмасида тез тиббий ёрдам маъмурий биноси фаолиятини йўлга қўйиш назарда тутилган.

Шунингдек, Чироқчи туман марказидаги кўп қаватли уй-жойларнинг канализация тизими тубдан янгиланади. Бунинг учун 1 млрд. 56 миллион сўм ажратилади.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2181
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Нурбек2020-03-05 23:34:37

Халкни жонига теган кашкадарёда айникса чирокчи чиял хвлни камбагалчиликдвн жонига теган якинда мшсизлиг окибатида ёшлар бир бмрини улдириб куйди мен олий малусотли иктисодчимвн давлат сохасида 5 йил ишлаганман хозирда ишсизман иш ахтараябман твдбиркорлик килай тесам банкдан киредет олиш кийин +998979502251


Нурбек2020-03-05 23:28:22

Кашкадврё олий малумотли ишсищлар жудв куб кулидан иш келвдигвн ёшлвр бор тадбиркорлик килай деса банкдан киредкт олиш имкони йук


Нурбек2020-03-05 23:25:44

Кашкадарёда хаммамизеи хабаримиз бор айникса чирокчида ишлаш учун мактаб ва махаладан бошка давлат ташкилоти йук олий малумотли иктисотчиман уз сохам ва бошка сохвларни узлаштирдим аммо менга ухшаган олий малумотли халигача иш тополганимиз йук ачик хакекат давлат сохасида 3_ 4 йил ишладим колеж, МБ инспектори ишндан бушатишди кайтадан колежга ишга жойлшай десам колеж хам тугатилди иш тополмаганимдан россияга бориб ишлаб келдим хозирда иш изламокдаман илтимос ёрдам беришингизни сурайман +99897950225


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+