Президент Шавкат Мирзиёев «Тошкент-4» халқаро йўловчи терминали лойиҳаси билан танишди

02.12.2017, 12:56

Президент Шавкат Мирзиёев «Тошкент-4» халқаро йўловчи терминали лойиҳаси билан танишди

Давлатимиз раҳбари 2 декабрь куни Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган бунёдкорлик лойиҳалари билан танишди. 

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортига ташриф буюрди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 16 майдаги қарорига мувофиқ бу ерда «Тошкент-4» халқаро йўловчи терминали қурилиши режалаштирилган. Бугунги кунда янги иншоот лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари такомиллаштирилди. 

Лойиҳа Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг банк ва жамғармалари ҳисобидан молиялаштирилади. Янги халқаро аэропортда соатига 1 минг 500 йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилади. 

Президентимиз маблағлардан самарали фойдаланиш, қурилиш ишларини бошлаш учун ҳудудни тайёрлаш ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича топшириқлар берди. 

Давлатимиз раҳбари халқаро йўналишларда учиб келаётган йўловчиларга кўрсатилаётган хизмат сифатини ошириш бўйича қилинаётган ишлар билан танишди, қайта қурилаётган кутиш залини ҳам бориб кўрди. Бу ерда замонавий меҳмонхона қуриш, ахборот технологиялари асосида замонавий хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берди. 

Аэропорт Ўзбекистоннинг остонаси. Шу боис бу ерда меҳмонлар учун барча шароит ва қулайликлар бўлиши керак, деди Президентимиз. 

uza.uz

  • Кўрилди
    1487
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+