“Ўзавтосаноат” АЖ Cadillac ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин

31.10.2018, 16:58

“Ўзавтосаноат” АЖ Cadillac ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин

“Ўзавтосаноат” АЖ Россиядаги GM заводини харид қилиши мумкин. Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган мазкур завод 2018 йил охиригача сотилиши айтилмоқда, бу ҳақда "Халқ сўзи online" хабар қилмоқда. 

Sputnikʼнинг ёзишича, мазкур заводни сотиб олишга “Ўзавтосаноат” АЖ компанияси қизиқмоқда. Мазкур масалада ҳал қилувчи қарорни эса General Motors қабул қилади.

GM Санкт-Петербургдаги заводни 2008 йил ноябрида фойдаланишга топширган, бу ерда Chevrolet Cruze, TrailBlazer, Opel Astra ва Cadillac каби русумлар ишлаб чиқарилган. Корхонада ишлаб чиқариш жараёни 2015 йилнинг 1 июлида тўхтатилган.

Манбага кўра, ушбу корхонани сотиб олишга “Ўзавтосаноат” АЖдан ташқари, Белорус компанияси даъвогар бўлиб турибди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    3022
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+