«Шавкат Мирзиёев бошлаган ислоҳотлар ўзининг амалий натижаларини бермоқда»

07.11.2018, 11:09

«Шавкат Мирзиёев бошлаган ислоҳотлар ўзининг амалий натижаларини бермоқда»

Америкалик   таҳлилчи, Даниель Морган номидаги Миллий хавфсизлик масалаларини ўрганиш олий мактаби (Daniel Morgan Graduate School of National Security) катта илмий ходими Эдвард Лемоннинг Ўзбекистондаги ўзгаришлар ҳақидаги ёзган мақоласида шундай фикр билдирилади. Ушбу мақола нуфузли таҳлилий “World Politics Review” журналида чоп этилди, дея хабар қилмоқда "Халқ сўзи".

Экспертнинг фикрича, мамлакат бугунги кунда ташқи дунёга очиқликни намоён этаётир. Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари лавозимига киришгач, қатор муҳим ислоҳотларни бошлади. 

Эдвард Лемоннинг таъкидлашича, Ўзбекистон амалга ошираётган ташқи сиёсий қадамлар муҳим натижаларга олиб келди. Сўзининг тасдиғи сифатида мутахассис республикамиз ташқи савдосининг кескин ортганини кўрсатади. Бундан ташқари, “2016 йилдан буён ўзбек иқтисодиётига хорижий инвестициялар ҳажми икки баробар ошди”. 

“Кечаётган ўзгаришлар, албатта, Ўзбекистон фуқароларига фойда келтирмоқда. Улар ўз фикрларини билдиришлари, қўшни давлатлардаги қариндошларини эмин-эркин бориб кўришлари мумкин... Улар иқтисодий тараққиёт тақдим этаётган имкониятлардан фойдаланмоқдалар... Шавкат Мирзиёев иқтисодиётни модернизациялаш ва ҳукумат фаолиятининг самарадорлигини оширишга ҳаракат қилаётир. Хусусан, Президент мамлакат бюрократия тизимини ислоҳ қилиб, ёш, куч-қувватга тўла ўз касбининг усталари ва технократларни жалб этмоқда. Бу бошқарув тизимини яхшилашга имкон беради”, дейди Э. Лемон.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1417
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+