Ҳукумат қарори билан тадбиркорларни текшириш тартиби такомиллаштирилди

09.11.2018, 09:21

Ҳукумат қарори билан тадбиркорларни текшириш тартиби такомиллаштирилди

Ҳукумат қарори билан Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра эндиликда тадбиркорларни текшириш фақатгина белгиланган тартибда аттестациядан ўтган ходимлар томонидан амалга оширилади.

Аттестациядан ўтиши керак бўлган ходимлар сони, шунингдек, уларга қўйиладиган касбий талаблар ҳар бир назорат қилувчи орган томонидан белгиланади.

Ходимлар бунда уч йилда камида бир марта аттестациядан ўтказилади.

Қуйидагилар аттестациянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • юқори малакага, ташаббускорликка, жавобгарликка эга ходимлар тоифасини аниқлаш;
  • ходимларнинг касб тайёргарлигини, қайта тайёрлаш ёки малакасини ошириш зарурлигини аниқлаш;
  • тадбиркорлар фаолиятини текширишни ташкил қилишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш;
  • тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш жараёнида коррупция ҳолатларини бартараф этиш ва қонунийликни таъминлаш.

Аттестация комиссияси аттестация сифатли ва холисона ўтказилиши учун жавоб беради. 

Олдин тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини олган, бироқ мазкур фаолиятни текшириш билан боғлиқ бўлмаган лавозимга тайинланган, шунингдек ушбу соҳада қонунчилик бузилиши муносабати билан бундай ҳуқуқдан маҳрум этилган ходимлар аттестациядан ўтиши керак бўлган ходимлар рўйхатига киритилмайди.

Аттестациядан ўтишда электрон мосламалардан, маълумотнома, махсус ёки бошқа адабиётлардан, шунингдек ҳар қандай ёзувлардан фойдаланиш ман этилади. Кўрсатилган талаблар бузилган ҳолларда аттестациядан ўтказилувчилар аттестациядан четлатилади ва ундан ўтмаган деб ҳисобланади.

Аттестациядан ўтказиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади.

Аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтган ходимга махсус гувоҳнома берилади.

Аттестациядан ўтмаган ходимга тадбиркорлар фаолиятини текшириш ман этилади. Назорат қилувчи орган раҳбари мазкур ходимни тадбиркорлар фаолиятини текшириш билан боғлиқ бўлмаган лавозимга ўтказиши мумкин.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    355
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+