Ўзбекистон Франция Президентининг интернетни тартибга солиш тўғрисидаги режаларига қўшилди

13.11.2018, 10:31

Ўзбекистон Франция Президентининг интернетни тартибга солиш тўғрисидаги режаларига қўшилди

Франция президенти Эммануэль Макрон интернет-бошқарув форумида “Кибер майдонда ишонч ва хавфсизлик Париж чақируви” (“Paris Call for Trust and Security in Cyberspace”) меморандумини таклиф қилди. У интернетни тартибга солишни ўзида мужассам эттирган. Бу ҳақда "Халқ сўзи" хабар қилмоқда. 

Ҳужжат 51 мамлакат, бир нечта юзлаб ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланди ва жами 370 дан ортиқ имзо йиғди. Бу ҳужжат Франция Европа ва ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида чоп этилган. Ҳужжатга қўшилган мамлакатлар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Макроннинг таъкидлашича, Интернетни тартибга солишнинг иккита ёндашуви бор. Биринчиси, Калифорния ёндашуви. Бу ҳеч нарсани назорат қилмаслик. Яна бири эса хитойча. Бунда давлат тўлиқ назорат қилади.

Франциянинг Президенти ҳар иккисининг ҳам қўллаб-қувватламаслигини билдирган. Унинг сўзларига кўра, давлатлар ўз фуқароларини нотўғри маълумотлардан фойдаланишдан, шунингдек, зарарли контентдан ҳимоя қилиши керак. Ҳужжат имзолаганлар сони ортиб боради. Меморандумга глобал IТ гигантлари — Microsoft, Google, Facebook, IBM, Oracle, Nokia ва бошқалар қўшилган.

Меморандумни имзолаганлар фойдаланувчиларни зарарли, интернет-ресурсларга зарар етказадиган ҳаракатлардан ҳимоя қилиш, сайловларга хорижий аралашувларнинг ва интеллектуал мулкни ўғирлашни олдини олиш, шунингдек, тармоқдаги давлат ва нодавлат субъектларни кибер ҳужумлардан ҳимоя қилиш мажбуриятини олади.

  • Кўрилди
    934
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+