Шавкат Мирзиёев: Юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги мактаблар - Президент мактабларини ташкил этишни режалаштирганмиз

16.11.2018, 12:18

Шавкат Мирзиёев: Юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги мактаблар - Президент мактабларини ташкил этишни режалаштирганмиз

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида бўлиб ўтаётган учрашувда маълум қилди.

«Мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига кўтаришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, буни амалга ошириш учун бизга, энг аввало, янги авлод кадрлари керак. Ана шундай юксак салоҳиятли кадрларни тарбиялаш мақсадида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги мактаблар - Президент мактабларини ташкил этишни режалаштирганмиз», деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари бу ишни Қорақалпоғистондан, Нукус шаҳридан бошлашни таклиф қилди. Таклифни барча катта хурсандчилик билан қўллаб-қувватлагач, Президентимиз соҳа мутасаддиларига бу бўйича топшириқлар берди.

Келгуси йили Қорақапоғистонда 2 минг 400 ўринли 7 та мактаб қурилиши, мактабгача таълим ва соғликни сақлаш тизимларидаги ишлар изчил давом эттирилиши қайд этилди.

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши аъзолари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, секторлар раҳбарлари иштирок этмоқда. Видеоселектор орқали уни шаҳар ва туманларда кенг жамоатчилик вакиллари кузатиб бормоқда.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1382
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Б.Отешова-Канликул тумани ижрочи котиб2018-11-19 11:30:34

Юртбошимизнинг Қорақалпоғистон халқига булган ғамхурликлари, қорақалпоқ халқини янада юксак марраларни олдига мақсад қилиб қуйишига ундамоқда. Айниқса Президент мактабларининг қурилиши Қорақалпоғистондан бошланиши ёшларимизнинг билим олишига булган қизиқишларини янада уйғотди десак муболаға булмайди.


Даврон Темиров O‘zLiDePБўка туман Кенгаши ижрочи котиби2018-11-16 13:21:26

Мамлакатимизда юксак салоҳиятли кадрларни тарбиялаш мақсадида ҳар бир ҳудудда Президент мактабларини ташкил этилиши ,билимли, интилувчан, қобилиятли, ташкилотчи ва ватанпарвар янги авлод кадрларини тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади. Ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад ҳам шу.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+