Ўзбекистонда нодавлат боғча очиш шартлари қандай?

24.11.2018, 16:23

Ўзбекистонда нодавлат боғча очиш шартлари қандай?

Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик шаклларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди,дея хабар қилмоқда "Ҳуқуқий ахборот" канали. 

Қарор билан Хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ давлат хусусий шериклик хусусий шерикнинг ташаббуси билан танлов ўтказилмай тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш орқали амалга оширилади.

Нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этмоқчи бўлган талабгор Мактабгача таълим вазирлигига ариза беради.

Ариза 15 кунда кўриб чиқилади ва лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилса 7 кунда амал қилиш муддати 30 йил бўлган битим тузилади.

Шунингдек, ҳудуддаги экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, давлат санитария-эпидемиология нарозати органларининг мактабгача таълим муассасасини қуриш бўйича салбий хулосалари бўлса лойиҳалар 3 кун ичида рад этилади.

Бундан ташқари, низом билан давлат-ҳусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишда томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланди.

  • Кўрилди
    1793
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+