Ер участкаларини олиб қўйишнинг аниқ мезонлари белгиланди

29.11.2018, 10:28

Ер участкаларини олиб қўйишнинг аниқ мезонлари белгиланди

Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйишнинг аниқ мезонлари белгиланди. Хусусан, ерлар эндиликда қуйидаги мақсадларда олиб қўйилиши мумкин:

мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари, эркин иқтисодий зоналарни ташкил қилиш ва уларнинг фаолият юритиши учун ерларни тақдим этиш;

халқаро шартномалардаги мажбуриятларни бажариш;

фойдали қазилмалар конларини аниқлаш ва қазиб чиқариш;

автомобиль ва темир йўллари, аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари ва авиатехника марказлари, темир йўл транспорти объектлари, кўприклар, метрополитенлар, тоннеллар, энергетика тизими объектлари ва электр узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, космик фаолият объектлари, магистрал қувурлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш (реконструкция қилиш);

аҳоли пунктлари бош режаларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан объектлар қуриш қисмида ижро этиш ҳолларида.

Қарорга кўра, эндиликда ерлар олиб қўйилганда, у ердаги биноларни бузишдан олдин мулкдорга етказилган зарар тўлиқ қопланиши лозим. Фақатгина шундан кейин бинони бузиш мумкин бўлади.

  • Кўрилди
    781
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Nurmat 2018-11-30 11:22:13

Жисмоний шахсларга тегишли савдо дуконлари хусусидахам маълумот беринг.


Abdimumin2018-11-29 18:07:48

Juda togri ish bolipti.Agar hovli egasi norozi bolsa hech qanday joyga davo qilolmasdi.Adolatli ishga hamma ham hayrihoh boladi.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+