Афғонистон Президенти Бухорога жўнаб кетди

06.12.2017, 10:37

Афғонистон Президенти Бухорога жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани 6 декабрь куни Бухоро вилоятига жўнаб кетди. 

Аввал хабар қилинганидек, ташрифнинг асосий тадбирлари 5 декабрь куни бўлиб ўтди. 

Муҳаммад Ашраф Ғани Мустақиллик майдонига ташриф буюрди. Ҳазрати Имом мажмуасидаги тарихий-маърифий ёдгорликларни зиёрат қилди. Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводида мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари билан танишди. 

Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган музокараларда савдо-иқтисодиёт, транспорт, транзит, энергетика, кимё, агросаноат, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. 

Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Афғонистон Президентларининг Қўшма баёноти, шунингдек, мамлакатларимиз ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган 16 ҳужжат имзоланди. 

ЎзА
  • Кўрилди
    1289
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Саодат2020-08-10 15:10:14

Ассалому алайкум ижтимоий нафакалар моддий ёрдам кийналган бокувчиси йук кам та минланган оилаларга берилмаяпти.Бизни оилага хеч кандай моддий ердам курсатилмаган.онам пенсионер 2нафар вояга етмаган фарзандларим бор хужайиним вафот этган.каратин бошлангандан бери бирор марта ёрдам курсатилмади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+