Президент: Жорий йил пахта етиштиришда оғир келган бўлса-да, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилган кластерлар 100 фоиз кутилган натижани берди

03.12.2018, 16:43

Президент: Жорий йил пахта етиштиришда оғир келган бўлса-да, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилган кластерлар 100 фоиз кутилган натижани берди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29-30 ноябрь кунлари Хоразм вилоятида бўлиб, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишди, дея хабар қилмоқда ЎзА.  
 
Давлатимиз раҳбари ташриф давомида халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этди ва нутқ сўзлади. Президентимиз вилоятда ердан унумли фойдаланиш, хусусан, жойларда ташкил этилган кластер тизимининг самаралари ҳақида тўхталди.
 
“Охирги икки йилда Хоразм вилоятининг қишлоқ хўжалиги соҳасида ўсиш суръати деярли йўқлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу соҳада жиддий ўзгаришларни амалга оширишни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Бунинг учун, аввало, кластер усулида пахта етиштириб, уни чуқур қайта ишлаш орқали тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантиришимиз зарур.
 
Ўтган йили Шовот туманида “Textile Finans Хоразм” корхонаси учун 9 минг 600 гектардан ортиқ пахта майдони ажратилиб, кластер тизими асосида пахта етиштириш ишлари бошланган эди. Бу йил эса Хонқа туманида “Хонқа текст“, Боғот туманида “Коба текст“ жамиятларига жами 25,5 минг гектар майдон пахта етиштириш учун ажратиб берилади.
 
Боиси кластер усули олдинги тизимлардан тубдан фарқ қилади. Бир-икки йил ичида бу тизим бюджетга икки карра кўп фойда келтиради. Тизим амалиётга самарали жорий этилиши натижасида ҳокимлар пахта етиштириш ишларидан бўшаб, ижтимоий соҳани ривожлантириш, қурилиш соҳасини талаб даражасида амалга оширишни назорат қилиш имконига эга бўлади.
 
Биргина мисол. Жорий йил пахта етиштиришда оғир келган бўлса-да, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилган кластерлар 100 фоиз кутилган натижани берди“, деди давлатимиз раҳбари.​​
  • Кўрилди
    1463
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+