Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ходимлари ҳам Тошкент шаҳрида доимий пропискага ўтиши мумкин

12.12.2018, 17:35

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ходимлари ҳам Тошкент шаҳрида доимий пропискага ўтиши мумкин

Президентимизнинг Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармони билан Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ташкил этилди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилмоқда. 

Қўмита Ҳукуматнинг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси таркибига киради.

Фармонга мувофиқ:

радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш;

саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, истироҳат боғлари аттракционларини эксплуатация қилишга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давалат назорати ва текширувини амалга ошириш;

атом энергиясидан фойдаланиш соҳасини лицензиялаш қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Қўмита Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

  • Кўрилди
    1365
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+