Президент Шавкат Мирзиёев 2 минг 700 нафар судланганларни авф этиш тўғрисидаги фармонни имзолади

06.12.2017, 19:25

Президент Шавкат Мирзиёев 2 минг 700 нафар судланганларни авф этиш тўғрисидаги фармонни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги арафасида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев 2 минг 700 нафар судланганларни авф этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. 

Мамлакатимиз тарихида илк бор Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2 минг 700 нафар судланганларни авф этиш, жумладан, турли ҳолатларда жиноят содир этган, қилган ишидан қаттиқ пушаймон бўлган ва тўғри йўлга кирган, турар-жойи ҳамда жазони ўташ муассасаларида ижобий тавсиф олган 956 шахсни жазони ўташ колонияларидан озод қилиш тўғрисида фармон имзоланди. 

Авф этиш тўғрисидаги ҳужжатга мувофиқ судланганлар тез орада оиласи бағрига ва мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланиши учун жамиятга қайтиш имконига эга бўлади. 

Бу ҳақдаги материал билан кенгроқ танишиш учун сайтимизни кузатиб боринг.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

  • Кўрилди
    2623
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+