Шавкат Мирзиёев: Меҳнатсиз, машаққатсиз натижага эришиб бўлмайди

14.12.2018, 12:28

Шавкат Мирзиёев: Меҳнатсиз, машаққатсиз натижага эришиб бўлмайди

Қарши шаҳрида вилоят ва туманлар ҳокимлари, секторлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташқи бозорларга чиқиш, ҳар бир соҳани ислоҳ қилишдан мақсад халқимиз манфаатини таъминлаш эканини таъкидлади.

- Мана кўряпсизлар, деярли ҳар куни фармон, қарор чиқяпти. Уларнинг устида ташкилотлар, экспертлар ойлаб, йиллаб ишлайди. Бу фармон, қарорларни ишлаб чиқиш азоб. Уларни амалга ошириш ўн карра азоб, - деди давлатимиз раҳбари.

Жойлардаги ижро органлари сусткашликка, жамоатчилик улардан талаб қилишда бефарқликка йўл қўяётгани танқид қилинди.

- Халқимиз яхши яшашини, ривожланган давлатлар қаторига чиқишни истаймиз. Лекин ҳеч ким меҳнатсиз, машаққатсиз натижага эришмаган, эришолмайдиям! Президент келиб йўналиш беради, вазифа қўяди. Уларни ким амалга оширади? Одамлар қачон уйғонади? Биз анча нарсада кечикканмиз. Агар эндиям уйғонмасак олдимизга қўйган катта мақсадларимизга етолмаймиз. Биров келиб биз учун ҳеч нарса қилиб бермайди, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз дунёдаги рақобатга муносиб бўлиш, бирни икки қилиш учун ҳар бир раҳбар, ҳар бир ёш ҳар куни ўқиши, ўзини қийнаши, изланиши кераклигини таъкидлади.

Йиғилишни видеоселектор орқали кенг жамоатчилик вакиллари кузатиб бормоқда.

  • Кўрилди
    1464
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шартмас2018-12-14 14:22:56

Жуда хам тугри айтасиз Мухтарам Президентим. Аммо ишлаб чикарувчи фирмаларга( бир канча ишсизни иш билан таъманлаётган) 2019 й. 1 январдан куйилган янги солик ставкалари жуда хам огир килиб белгиланибди. Буни туширтирмасангиз , фирмалар Хитой махсулотлари билан нархда ракобатлаша олмайди. Бу сиз ният килган Узбекистонни ривожланишига аник тусик булади. Соликни кайта куриб минимумга туширтинг ! Булмаса теновой экономика авж олади. Фирмалар оборотини беркитишга мажбур булади. Бу вазият яна коррупцияга сабаб булади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+