Параосиё ўйинлари ғолибига Президент совғаси – икки хонали квартира калити топширилди (+фото)

19.12.2018, 09:11

Параосиё ўйинлари ғолибига Президент совғаси – икки хонали квартира калити топширилди (+фото)

II Параосиё ўйинлари ғолиби, Қарши давлат университетининг 3-босқич талабаси Шоҳсанам Тошпўлатовага Президент совғаси – икки хонали квартира калити топширилди. 

Жорий йил 6-13 октябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтган III Параосиё ўйинларида мамлакатимиз вакилларининг иштироки ҳар қачонгидан муваффақиятли бўлди. Айниқса, сузиш беллашувларида спортчиларимиз барчада катта таассурот қолдирди. 

Биргина Қашқадарё вилояти сув спорти усталарининг 10 та олтин, 6 та кумуш, 3 та бронза медални қўлга киритиши, бир неча рекордлар қайд этиши таҳсинга лойиқ. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 14-15 декабрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида III Параосиё ўйинлари ғолиби (3 та олтин, 4 та кумуш медаль, 2 марта Осиё рекорди ўрнатган) Қарши давлат университетининг 3-босқич талабаси Шоҳсанам Тошпўлатова билан ҳам учрашди. Спортчининг ушбу ютуқлари давлатимиз раҳбари томонидан муносиб тақдирланиб, унга вилоят марказидан икки хонали квартира совға қилинган эди. 

Бугун вилоят ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят сузиш спорти федерацияси ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ташкил этилган тадбирда Қарши шаҳридаги Ислом Каримов кўчасида барпо этилган замонавий уйлардан 2 хонали квартира калити чемпионга тантанали равишда топширилди. 

– Президентимизнинг совғасидан ўзимда йўқ хурсандман, шодлигимнинг чегараси йўқ, – дейди Шоҳсанам. – Менга билдирилган бундай юксак эътибор ва ишончни албатта оқлайман. Насиб этса, 2020 йилда Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XVI ёзги Паралимпия ўйинларида ҳам Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга ва юртимиз байроғи энг баланд шоҳсупада ҳилпирашига ваъда бераман. 

Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими З.Рўзиев сўзга чиқди. 

Шоҳсанамга Президент совғаси топширилди

3.jpg

 
7.jpg
  • Кўрилди
    1216
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+